Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония билан 2,2 млн долларлик шартнома имзоланди

2023-07-05 | Иқтисодиёт

Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Такаши Ҳатори, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибуми бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мулоқотда дастлаб, мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кунчиқар мамлакат вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. 

Қайд этилганидек, Япония ҳукумати томонидан 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида молиялаштирилаётган мазкур лойиҳа доирасида, Япониянинг таниқли университетларида 390 нафар Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айни пайтдаги босқичида мамлакат тараққиётига энг катта ҳисса қўшаётган вазирлик ва идоралар вакиллари таҳсил олиш имконига эга бўлди. Уларнинг барчаси Ўзбекистонга магистрлик ва докторлик даражаси билан қайтиб, ҳозирда халқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилиб келмоқда. 

Лойиҳа доирасида иқтисодий иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш, давлат молиясини бошқариш, бизнесни бошқариш, ҳуқуқ, тиббиёт, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги ресурсларини ривожлантириш йўналишларида кадрлар тайёрланади. Мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун иқтисодиётимизнинг айнан шу соҳалари юқори малакали кадрлар талаб этилади, – деди вазир И.Абдураҳмонов.

Муҳокамаларда, шунингдек кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида, хусусан қўшма лойиҳа доирасида Ўзбекистон фуқароларининг Япония университетларида магистратура ва докторантурада таҳсил олиши ҳақида сўз борди.

Иброҳим Абдураҳмонов учрашувда Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Такаши Ҳатори ва JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибумига Ўзбекистонда таълим ривожига қўшаётган ҳиссасини юксак қадрлаган ҳолда самимий миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг, томонлар ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Дастлаб, Ўзбекистон ҳукумати номидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. Абдураҳмонов ҳамда Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Т. Ҳатори ўртасида 2,2 млн доллар қийматидаги кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар лойиҳалари доирасида Алмашинув нотаси ҳамда ушбу лойиҳани бажариш бўйича Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан Грант Битими имзоланди. 

Ушбу лойиҳа доирасида келаси йилда яна 18 нафар магистратурада ва 1 нафар докторантурада вазирлик ва идоралар вакилларига ўқиш имкони яратилмоқда.  

Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон келажагига масъул кадрларга мамлакат тараққиёти учун зарур бўлган касбий билимларни эгаллаш ҳамда уни ривожлантиришга ҳисса қўшиш имконини беради. 

Йиғилиш якунида томонлар ушбу келишув Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини таъкидлашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться