Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалиги

Шавкат Мирзиёев: Ҳамма иқтисодий соҳаларда асосий мезон - даромад

06.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона туманидаги «Комилжон ота Мамажонов» фермер хўжалиги даласида вилоят деҳқонлари билан суҳбатлашди.

«Ўзбекистонда қишлоқ худуди барқарор ривожланиши» лойиҳаси доирасида тренинглар

06.05.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

20 апрелдан бошлаб Андижон ва Сирдарё вилоятларида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда қишлоқ худуди барқарор ривожланиши» лойиҳаси доирасида кооперативларни бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолияти бўйича тренинглар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва GIZ қишлоқ хўжалиги кооперативлари тараққиёти йўлида ҳамкорлик қилишади

02.05.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

26 апрель куни Гулистон давлат университетида «Ўзбекистондаги барқарор қишлоқни ривожлантириш» бўйича бошқарув қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу лойиха Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги кўмагида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) бошчилигидаги консорциум томонидан амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди

30.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Музработ туманидаги «Янгиобод инвест сервис» хусусий корхонаси фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ишга туширилди

26.04.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

23 апрель куни Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги беш йиллик лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа Европа Иттифоқи (15 млн. Евро) ва Жаҳон банки (150 млн. АҚШ доллари) томонидан молиялаштирилади ва самарадорсизлик, кичик фермерлар учун молия ва бозорга кириш чекловлари, турли манфаатдор томонлар ўртасида муносабатлар мувофиқлаштириш даражаси, қиймат занжирини самарасиз бошқариш, сифатли тиббий хизматларининг етишмаслиги ва тадқиқот муассасалари учун етарли бўлмаган ресурслар каби чорвачилик соҳасидаги асосий муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

994 нафар фуқарога кўчат ва уруғлик олишда амалий ёрдам кўрсатилди

25.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши ташаббуси билан томорқадан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб бориш ҳамда жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳар бир туманда тарғибот ва мониторинг гуруҳлари ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида

18.04.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

18.04.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Батмина Батсетсеғ раҳбарлигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакатлар ўртасида агросаноат комплексидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Россияга маҳсулот етказишда Бошқирдистон инфратузилмасидан фойдаланиладими?

11.04.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Бошқирдистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ильшат Фазрахманов бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари тузилмоқда

10.04.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун экин майдонлари сезиларли равишда кенгайтирилиб, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича қўшимча қувватлар ишга туширилди.

Томчилатиб суғориш технологиясининг афзалликларига бағишланган республика амалий семинари ўтказилди

08.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Сирдарё туманидаги “Peng Sheng” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишнинг афзалликлари” мавзуида республика амалий семинари ўтказилди. Унда сув хўжалиги ташкилотлари, илмий тадқиқот лойиҳа институтлари, пахта хом ашёси етиштиришга ихтисослашган кластерлар вакиллари ҳамда илғор фермерлар иштирок этди.

2020 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми 22,4 фоизга етади

02.04.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда томорқалардан самарали фойдаланиш асосида мева-сабзавот, полиз, дуккакли маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

02.04.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи якуни бўйича 10 миллиард доллардан зиёд миқдордаги ҳужжатлар тўплами ва инвестиция битимлари имзоланди.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

Тошкентда қишлоқ хўжалигида кооперативлар жорий этиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда

20.03.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

18 март куни Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалигида кооперация алоқаларини ривожлантириш” мавзусида семинар-тренинг бошланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти экспортни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширади

17.03.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

13 март куни Тошкентда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан “Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий стратегияларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш” янги минтақавий лойиҳаси тақдим этилди. Ўзбекистонда лойиҳа Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Сув ресурслари тозалигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

12.03.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 12 март куни Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартларига оид қисми Тошкент вилоятида ижро этилишини ўрганиш якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.