Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россияга маҳсулот етказишда Бошқирдистон инфратузилмасидан фойдаланиладими?

2019-04-11 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Бошқирдистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ильшат Фазрахманов бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Унда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичда фаоллашаётгани эътироф этилди. 

Ильшат Фазрахманов бу борадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликларини ички ва ташқи бозорда қўллаб-қувватлаш, шу орқали экспорт ҳажмини янада ошириш зарурлигини айтди.

Бошқирдистонлик мутахассислар сахий Ўзбекистон замини қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, чорвачилик, асаларичилик каби соҳаларда рақобатбардош, сифатли маҳсулотлар етиштириш учун мустаҳкам асос бўлишини алоҳида эътироф этиб, бу экспорт ҳажмини оширишда яхши имконият эканини таъкидлашди.
Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказиб беришда Бошқирдистон инфратузилмасидан фойдаланиш юзасидан таклифлар билдирилди. 

Учрашувда қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

 

А.Мусаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться