Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ишга туширилди

2019-04-26 | Иқтисодиёт

23 апрель куни Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги беш йиллик лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа Европа Иттифоқи (15 млн. Евро) ва Жаҳон банки (150 млн. АҚШ доллари) томонидан молиялаштирилади ва самарадорсизлик, кичик фермерлар учун молия ва бозорга кириш чекловлари, турли манфаатдор томонлар ўртасида муносабатлар мувофиқлаштириш даражаси, қиймат занжирини самарасиз бошқариш, сифатли тиббий хизматларининг етишмаслиги ва тадқиқот муассасалари учун етарли бўлмаган ресурслар каби чорвачилик соҳасидаги асосий муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Ўзбекистонда чорвачилик маҳсулотларининг 90 фоизи кичик фермер хўжаликларига боғлиқдиги қайд этилди: кичик фермерларнинг кўпчилиги паст даражадаги ҳосилдорлик, бозорлар ва юқори қиймат занжирларига қўшилиш учун заиф алоқалар мавжудлиги билан тавсифланади.

Фермерлар деҳқончиликнинг ерларининг 15 фоиздан камроғига эгалик қилсалар ҳам, чорвачиликда уларнинг улуши ишлаб чиқаришнинг 90 фоиздан ортиғигача кўпайди. Фермерларга 94% йирик қорамол ва 63% паррандалар тегишли. Кичик фермерларнинг аксарияти уй хўжаликларининг эҳтиёжларидан ортиқча товар даромадларини деярли ишлаб чиқармаганлигини ҳисобга олсак, унумдорлик пастлигича қолмоқда. Шу билан бирга, 4.7 миллион кичик фермерлар чорвачиликка ўз эҳтиёжларини қондириш учун таянади.

Лойиҳа, савдо қиймат занжирларида иштирок этадиган кичик фермерларнинг сонини кўпайтириш, ҳосилдорлик ва ишлаб чиқаришни ошириш, шунингдек, фойда ва барқарор даромадларни кўпайтириш орқали тармоқ самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

«Фурсатдан фойдаланиб, Европа Иттифоқи ва Жаҳон банки делегациясига қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳамда доимий равишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вазирликлари томонидан юксак баҳоланмоқда», - дея таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев

Бундан ташқари, лойиҳа фермер ва қиймат занжирининг иқтисодий операторлари учун тижорат банклари орқали имтиёзли кредит шартлари асосида кредит линиялари билан қўллаб-қувватланадиган энг яхши амалиётларни тарқатади. Бундан ташқари, лойиҳа қиймат занжири иштирокчилари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам беради (ишлаб чиқарувчилар, харидорлар ва хизмат кўрсатувчиларни техник кўмак грантлари, кенгайтириш хизматлари ва қўшимча инвестициялар орқали)

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс таъкидлаганидек - «Ушбу лойиҳа давлат хўжалик органларининг салоҳиятини ошириш, давлат хизматларини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш, тадқиқотларни ўтказиш, ветеринария хизматлари ва қийматлар тизимини ривожлантиришга қаратилади. Хусусан, Европа Иттифоқи гранти кичик ишлаб чиқарувчилар учун молиялаштириш имкониятини таъминлаш, кичик фермерларнинг самарадорлигини ошириш ва бозор иштирокини кенгайтиришга ёрдам беради».

Жаҳон банки кредитлари ветеринария хизматларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг барча ҳудудларида чорвачиликка ишловчи капитал ва инвестицияларни молиялаштириш учун сарфланади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жабборов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуардс Стипрайс, Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги бўйича катта иқтисодчиси Сергей Зоря иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться