Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
2019-04-18 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Батмина Батсетсеғ раҳбарлигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакатлар ўртасида агросаноат комплексидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан бири наслчилик, кичик қорамол жунини қайта ишлаш эканлиги қайд этилди.
Делегация раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми мавжуд имкониятларга тулақонли мос келмайди. Мўғулистон ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қонунчилик базасини яратишда ўзаро манфаатдорлик қайд этилди.
Учрашув давомида делегация аъзолари республикада қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар билан яқиндан танишдилар. Хусусан, замонавий ресурсларни тежовчи технологиялар ва қишлоқ хўжалиги субьектлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги шаклларини жорий этишга қаратилган ислоҳотлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги