Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қишлоқ хўжалиги
Хитой – Марказий Осиё: ҳамкорликнинг янги имкониятлари 23.10.2019СиёсатМанба: ЎзАХитой Халқ Республикасининг Наньнин шаҳрида "Хитой – Марказий Осиё" VII ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий мақсади Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида турли жабҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган. |
Томчилатиб суғориш жорий этилган майдонда пахтадан юқори ҳосил олинди 17.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигиФарғона туманидаги “Чимён шуҳрати” фермер хўжалиги жорий йилда 60 гектар майдонда пахта етиштирди. Шундан 20 гектарида томчилатиб суғориш усулини синаб кўрди. Айнан томчилатиб суғориш усули қўлланилган майдондан ҳосилдорлик юқори бўлди. Фермер хўжалиги биринчи теримнинг ўзидаёқ режани ошиғи билан уддалади. |
Чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди 16.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. |
Ўзбекистонда экин навлари синови инновацион усулда такомиллаштирилади 15.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигиЖорий йилнинг 9-12 октябрь кунлари ташкил этилган "Золотая осень – 2019" - 21-Россия агросаноат кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этди. |
10.10.2019Иқтисодиёт Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов раислигида фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. |
Ўзбекистон-Россиянинг қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди 08.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигиҚишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси гуруҳининг видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. |
24.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация, чорвачилик вазири Носир Аҳмад Дуррани бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон-Афғонистон қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. |
Сув ресурсларини самарали бошқариш ва тежаш бўйича вазифалар белгиланди 20.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. |
18.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Ўзбекистонда “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” янги қўшма лойиҳасига старт берилди. |
Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида пахтачилик соҳасидаги янги глобал дастур тажриба сифатида қўлланилади 09.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигиЎзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича федерал вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида "Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" глобал дастури ишга туширилди. Пойтахтимиздаги Radisson Blu меҳмонхонасида мазкур лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди. |
Ўзбекистонда шоличилик тадқиқотлари маркази ҳамда лабораторияси ташкил этилади 07.09.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигиМамлакатимизда шоли етиштиришда хориж давлатларининг энг илғор технологияларини жорий этиш, шолининг янги навларини яратиш ва уни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш, мутахассисларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. |
Ўзбекистон делегацияси Жаҳон ирригация форумида қатнашмоқда 06.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги2019 йилнинг 1–7 сентябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида III Жаҳон ирригация форуми ҳамда Халқаро ирригация ва дренаж комиссиясининг 70-Халқаро ижроия кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Сув хўжалиги вазири, Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси раиси Ш.Хамраев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. |
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг янги босқичи белгиланди 06.09.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни қишлоқ хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказди. |
30.08.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ЎзР ФА Биоорганик кимё институтида яратилган шўрланган тупроқлар таркибидаги тузларни самарали ювувчи “Биосолвент” препаратини тижоратлаштиришни йўлга қўймоқда. Биоорганик кимё институти қошида ООО “Инновацион биотехнологиялар” корхонаси ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда “Биосолвент” препаратини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. |
28.08.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори |
27.08.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 28 август куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирилиги мутасаддилари иштирокида брифинг ҳамда журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади. |
Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур 26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. |
Шавкат Мирзиёев ғўза ривожини кўздан кечирди 21.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Президенти Тахиатош туманидаги «Мадед Ботир» фермер хўжалиги даласида ғўза ривожини кўздан кечирди. |
Кимёвий ўғитларсиз мева-сабзавот етиштириш йўллари ўрганилмоқда 20.08.2019ФанМанба: ЎзАПойтахтимизда “Барқарор қишлоқ хўжалиги“ мавзуида VI Осиё PGPR халқаро анжумани ўтказилди. |