Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалиги

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига​

06.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Жамшид Ходжаев: муаммоларни ҳал этиш учун кучларимизни бирлаштиришимиз зарур

06.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. 

“Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамига марҳабо, азизлар!

02.12.2019ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, декабрь ойининг иккинчи якшанбаси юртимизда агросаноат мажмуи соҳаси ишчи-меҳнаткашларининг байрами сифатида кенг нишонланиши белгилаб қўйилди.

Қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

13.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Қозоғистонда ташкил этилган Марказий Осиё савдо форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди

13.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ташаббуси билан IX Марказий Осиё савдо форуми бошланди. Тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича Комиссари билан учрашув

13.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича Комиссари Фил Ҳоган билан учрашди.

Голландиялик мутахассислар иштирокида семинар

06.11.2019ТехнологияларМанба: ЎзА

Тошкентда 5 ноябрь куни “Голландия иссиқхона технологияларининг имкониятлари” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Қиймати 3 млн 262 минг АҚШ долларига тенг грант лойиҳалари ҳамда ФАО 32-Европа минтақавий конференциясининг Тошкентда ўтказилишига доир меморандум имзоланди

04.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси раҳбари Владимир Рахманин билан учрашди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

31.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Zhongnongfa Seed Industry Group.Ltd” компанияси менежери Чень Жангжуй билан учрашув ташкил этилди.

АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм Хоразмда

31.10.2019СиёсатМанба: ЎзА

Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди.

Сув хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди

29.10.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Парламент қуйи палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар соҳа мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

28.10.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари 3,3 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавотни экспорт қилди

25.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентимизнинг 2019 йил 14 мартдаги “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Жорий йилда Ўзбекистонда 15 минг гектардан ортиқ интенсив боғ барпо этилди

24.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан “Интенсив боғларни ташкил қилиш ҳамда мевали боғларда ҳосилдорликни ошириш” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Ўзбекистон – ЕИ: ҳамкорлик доираси кенгаймоқда

24.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкентда Ривожланиш мақсадидаги ҳамкорлик бўйича “Ўзбекистон – Европа Итттифоқи” кичик қўмитасининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида

24.10.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ташқи ишлар вазирлигининг Наманган вилоятини ривожлантиришга оид ахбороти эшитилди

23.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 22 октябрь куни Наманган вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.