Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
994 нафар фуқарога кўчат ва уруғлик олишда амалий ёрдам кўрсатилди
2019-04-25 | Жамият
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши ташаббуси билан томорқадан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб бориш ҳамда жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳар бир туманда тарғибот ва мониторинг гуруҳлари ташкил қилинган.
– 18 мартдан 20 апрелга қадар гуруҳлар томонидан вилоят бўйича 13 минг 670 та хонадон ўрганилди, – дейди партия вилоят кенгаши бўлим мудири Қодир Шойимов. – Мониторинг давомида жами 44,4 гектар ер майдонидан самарали фойдаланилмаётганлиги кузатилди. Шунингдек, гуруҳларга 83 нафар фуқаро кредит олишда, 208 нафари суғориш ишларида, 2960 хонадон эгалари ерга ишлов бериш, 994 нафари эса зарур кўчат ва уруғлик олиш масаласида мурожаат қилди. Шундан келиб чиқиб, аҳоли муаммоларига ечим топишга эътибор қаратдик. Хусусан, 58 фуқарога кредит олишда, 144 нафар томорқа эгаларига ерни суғориш масаласида, 2384 та оила ерларига ишлов беришда амалий ёрдам кўрсатилди. 994 нафар фуқарога 24 минг 767 та кўчат ва уруғлик олишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Бундан ташқари жойларда намунали томорқачилар тажрибасини оммалаштириш бўйича кўргазмали семинарлар, мутахассислар иштирокида аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА
Манба: ЎзА