Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда қишлоқ хўжалигида кооперативлар жорий этиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда

2019-03-20 | Иқтисодиёт

18 март куни Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалигида кооперация алоқаларини ривожлантириш” мавзусида семинар-тренинг бошланди.

Уч кунлик дастур доирасида “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ №4239 Президент Қарори муносабати билан туман ҳокимликларининг раҳбарлари ва фермер хўжаликлари вакилларига кооператив бирлашиш асосида қишлоқ хўжалиги субъектларини бошқаришнинг афзалликлари тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган бир қатор тренинг ва семинарлар ташкил этилади.

Семинар давомида манфаатдор фермерлар, туман ҳокимлари ва уларнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари иштирокида фермер хўжаликлари ўртасидаги кооператив муносабатларга ўтиш зарурлигини белгиловчи омиллар, кооперативларни ташкил этиш жараёни ва хорижий тажриба асосида бошқарув моделларини кўллаш каби мавзулар билан танишадилар. Ўқув жараёни Президент Администрацияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университети вакиллари томонидан олиб борилади.

Ташкилотчилар таъкидлаганидек, ушбу семинар иштирокчилари орқали туманларда соҳага оид ахборот ва кўникмаларни янада оммалаштириш учун бошланғич босқич бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини акс эттирувчи шарҳ чоп этилган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться