Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш вазири Жанубий Кореянинг Аджу университети проректори билан учрашди

23.07.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида турли соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ қатор шартномалар имзоланган эди. Ушбу келишувлар доирасида Жанубий Кореянинг тиббиёт олий ўқув юртлари филиал ва клиникаларини юртимизда ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битимлари ҳам тузилган.

Алишер Шодмонов: дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимидаги ортиқча тўсиқларга барҳам берилади

20.07.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан “Аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш тиббиёт соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадларидан бири” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ: мурожаатдан сўнг тиббиёт муассасаси раҳбарига нисбатан қатъий чора кўрилди

16.07.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Юртимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларда кўтарилган ҳар бир масалага чуқур ёндашиб, ҳал этиш тизими йўлга қўйилди. Ушбу тизим бугун тиббиёт соҳасида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Депутатлар соғлиқни сақлаш вазирининг ахборотини эшитдилар

12.07.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аввал хабар берилганидек, 5 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисининг иккинчи ярмида депутатлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотлар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ташаббусига кўра «Мамлакатимизда ногиронликни белгилаш амалиёти ва уни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитдилар.

Фармацевтикада янгилик

11.07.2018ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Тошкент фармацевтика институти мутахассислари томонидан антидиабетик восита ихтиро қилинди. Ушбу воситанинг вазифаси қўшимча равишда пребиотик хоссага ва иммунитет тизимини ва қон ҳосил бўлишини (лейкопоэз) рағбатлантирувчи хоссаларга эга бўлган ўсимликлар асосидаги диабетга қарши самарали воситани яратишдан иборат.

Ўзбекистон аллергияни даволашда Марказий Осиёда етакчига айланади!

09.07.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги етакчи Европа фармацевтика компанияларидан бири бўлган Inmunotek компанияси билан музокаралар олиб бормоқда. Инновация вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Inmunotek компаниясининг халқаро муносабатлар бўйича директори Хосе Ибарсена узоқ муддатли ҳамкорлик масаласини муҳокама қилдилар. Музокараларда, шунингдек, Молекуляр аллергология ва иммунология бўйича университетлар халқаро тармоғи вице-президенти Виктория Гариб ҳам иштирок этди.

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва касалхона ичи инфекциялари профилактикасига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

09.07.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилган ислоҳотлар доирасида аҳолини соғлиғини сақлаш соҳасида, жумладан, одамнинг иммунитет танқислиги вируси чақирадиган касалликнинг (бундан буён – ОИВ инфекцияси) профилактикаси, диагностикаси ва даволашда ижобий натижаларга эришилди.

Ақлли тиббиёт сифатни яхшилайди

28.06.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари ва Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари томонидан “Аҳолига тиббий хизматларни кўрсатиш жараёнларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолати ва истиқболлари” мавзуида конференция ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: хусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаган

21.06.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Куни кеча интернет тармоғида Самарқанд шаҳрида бундан бир ярим йил аввал, яъни 2017 йил бошида сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Наргиз Хамдамовна Санаханова бошқарувидаги хусусий “туғуруқхона” аниқлангани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Тиббиёт соҳасида турк инвесторлари билан меморандум имзоланди

18.06.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ва «2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида бугун вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ҳамшира-2018” танлови иштирокчилари “Мотамсаро она” хайкали пойига гулчамбарлар қўйишди

13.06.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳамшираларни тиббиётнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи, дея бежиз эътироф этишмайди. Зеро, инсон саломатлигини асрашда малакали шифокорлар билан бир қаторда, тажрибали ҳамшираларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Ўрта тиббиёт ходимлари меҳнатини баҳолаш, самарали фаолият олиб бораётган мутахассисларни муносиб рағбатлантириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, келажакда билим ва маҳоратларини янада оширишлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида, мана, бир неча йилдирки, “Ҳамшира” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Куни кеча мазкур танловнинг навбатдаги “Ҳамшира-2018” вилоятлардаги саралаш босқичлари якунланди.

Андижонда “Профилактик тиббиёт: бугун ва эртага” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди

11.06.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда профилактик тиббиёт соҳасида янги технологиялардан самарали фойдаланиш, сурункали ноинфекцион ҳамда юрак қон-томир касалликлари профилактикасида қўлланиладиган усулларни такомиллаштириш, турли хасталикларнинг хавфли омилларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.

Хусусий тиббиёт ривожига нима тўсиқ бўлмоқда?

08.06.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Республика Бош прокуратураси билан ҳамкорликда 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида лицензияловчи орган мансабдор шахслари ва ходимларининг масъулиятини янада ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тиббий фаолиятни лицензиялаш бўйича мутахассислари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходимлари иштирок этди.

Тошкент шаҳар хокимлиги хабар қилади

04.05.2018Соғлиқни сақлашМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликлар профилактикаси, патронаж ҳамда она ва бола саломатлигини сақлаш борасида қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ҳар бири 250 ўринли 2 та ва Яшнобод ва Учтепа  туманларида 1 тадан 250 ўринли замонавий оилавий поликлиникалар қурилади.

Болалар тиббий кўрикдан ўтказилди

03.05.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Мамлакатимиз билан Корея Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик тобора ривожланмоқда. Бугун ҳамкорлик муносабатларининг ижтимоий, хусусан, тиббиёт соҳасида фаол тараққий этаётгани икки давлат сиёсатида баркамол авлодни вояга етказиш масаласи устувор аҳамият касб этишидан далолат. 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси янги босқичда давом этмоқда

03.05.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Инсон ҳаётида шундай босқичлар борки, бу даврда ҳар қандай одам оила, давлат, жамиятнинг меҳр-эътибори, кўмагига эҳтиёж сезади. Бу болалик ва кексалик йилларидир. Қолаверса, тақдир тақозоси билан туғма хасталик ёки ҳаёт давомида орттирилган бирор оғир касаллик ва фавқулодда ҳолатлар туфайли меҳнат қобилиятини йўқотган инсонга ўзгаларнинг доимий кўмаги, меҳр-эътиборига муҳтож бўлади.

Ҳар бир инсон доимий меҳр ва эътиборда

02.05.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг аҳамияти, мақсад ва моҳиятига бағишланган анжуман ўтказилди. 

Тиббиёт қўлқоплари энди ўзимизда ишлаб чиқарилади

02.05.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Жалабек қишлоғида йилига 33 миллион жуфт тиббиёт қўлқопи ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш бошлади. 

Фармацевтика корхоналари сони кўпаяди

30.04.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Сўнги икки йил мобайнида фармацевтика тармоғини ривожлантириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг арзонлиги ва эркин муомаласини таъминлашга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Фармацевтика тармоғининг давлат бошқаруви тизими қайта кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.