Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Пойтахтимизда халқаро мутахассислар иштирокида «Инсон ва саломатлик» V республика конгресси бўлиб ўтмоқда

04.04.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз ҳамда хорижлик тиббиёт соҳасининг малакали мутахассислари, илмий-амалий тиббиёт марказлари олимлари, шифокорлар, ёш тадқиқотчилар иштирок этмоқда. 

Шаҳрисабзда туманлараро эндокринология бўлими иш бошлади

02.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 20 ўринга мўлжалланган туманлараро эндокринология бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

​Жигар трансплантацияси: илк бемор шифо топиб уйига қайтди​

26.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мамлакатимиз тиббиёти тарихида илк бор жигар трансплантацияси амалиёти ўтказилган бемор паркентлик 26 ёшли Убайдулла Дадахўжаев бугун шифо топиб уйига қайтди.​

Cоғлиқни сақлаш вазири: Туғруқхонадан чиқиш маросимларидаги ортиқча дабдабозликлар чақалоқ саломатлигига салбий таъсир қилади

23.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фарзанд дунёга келиши ҳар бир оила учун катта бир қувонч. Ушбу қувончли ҳодиса оилаларда турлича нишонланади. Элу юртга маълум қилиш учун ҳар хил маросиму тадбирлар ўтказилади. Ҳатто туғуруқонадаёқ бошланиб кетадиган тадбирлардан бири чақалоқни тиббиёт муассасасидан олиб чиқиш билан боғлиқ. Тўғри, янги меҳмон катта иззат-ҳурмат билан уйга олиб кетилиши яхши, аммо маросим ортиқча дабдабабозликлар билан ўтказилиб, атрофдагилар тинчини бузса, энг ёмони бундан она ва бола саломатлиги азият чекса-чи? 

Қишлоқда мураккаб жарроҳлик амалиёти

17.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Гулистон тумани марказий шифохонасида биринчи марта эхинококкэктомия – инсоннинг жигар аъзосидан паразитар қуртларни олиш, буйрак ва ўпка аъзоларидан киста олиш амалиёти бажарилди. 

Масъулиятсиз тиббиёт ходимларига кескин чоралар кўрилмоқда

17.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан тизимдаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан талабчанлик тобора кучайтирилмоқда. 

Бухорода хорижлик шифокорлар 100 дан ортиқ жарроҳлик амалиётини ўтказади

13.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Бухоро шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт марказида Жанубий Кореянинг “Vision Care” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан хайрия акцияси ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда илк бор: Намангандаги шифохонага ноёб кардио-ультратовуш текшириш аппарати келтирилади

12.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Тадбиркор Носирбек Абдуллахонов томонидан Наманган шаҳрида ташкил этилган “ANAMED” диагностика маркази иш бошлаганига бир йил бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Карманадаги овқатдан заҳарланиш ҳолати барқарорлаштирилмоқда

07.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 2018 йил 6 март куни 13 нафар, Кармана туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига 27 нафар бемор “Овқатдан заҳарланиш” бирламчи ташхиси билан ётқизилди. Уларнинг барчасида кўнгил айниши, қайт қилиш, қоринда оғриқ каби шикоятлар бўлган.

2018 йилда Наманган соғлиқни сақлаш муассасаларига 534 миллиард сўм ажратилди

06.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий йилда давлат бюджетидан 534 миллиард 196 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан 95 миллиард сўм ёки 22 фоиз кўпдир.

Самарқандда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган шифокорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилди

03.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аммо жорий йил бошида ўтказилган ўрганишлар айрим вилоятлардаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ишлар суст олиб борилаётганини кўрсатди.

Наманган шаҳридаги хусусий клиникалар сони яна биттага кўпайди

03.03.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этган клиниканинг очилиш маросимида мамлакатимиз тиббиёт соҳасини жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш, аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

5 миллиард сўмлик лойиҳа ишга тушди

28.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Навоий шаҳрида “Навмед” кўп тармоқли диагностика маркази иш бошлади.

Ўзбекистонда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги бош кўтармоқда

21.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Халқаро эпизоотик бюронинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош ҳисобланган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонда оқсил, чечак, куйдирги, қутуриш, ўлат ва Қрим-Конго геморрагик иситма каби инсон ва ҳайвонлар учун ўта хавфли юқумли касалликлар қайд этилган.

Қуйи Чирчиқда велопатронаж хизмати иш бошлади

15.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Тиббий патронаж хизмати нафақат тиббий-профилактика ёрдами, балки аҳолининг соғлом ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қиладиган кўплаб омилларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. 

Тиббий патронаж ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига энди 5 ташкилот масъул

15.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўзбекистонда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларига бешта ташкилот масъул этиб белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

Мамлакатимиз тиббиёт тарихида биринчи марта жигар трансплантацияси муваффақиятли ўтказилди

14.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўтган йилдан бошлаб Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида яқин қариндошлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинмоқда, куни кеча эса марказда мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи марта беморга тирик донор қариндошдан жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Тошкентдаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида кимлар бепул даволанса бўлади

13.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Президентнинг 2003 йил 26 февралдаги фармони билан барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати тасдиқланган.