Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ: мурожаатдан сўнг тиббиёт муассасаси раҳбарига нисбатан қатъий чора кўрилди

2018-07-16 | Соғлиқни сақлаш

Юртимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларда кўтарилган ҳар бир масалага чуқур ёндашиб, ҳал этиш тизими йўлга қўйилди. Ушбу тизим бугун тиббиёт соҳасида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Куни кеча Соғлини сақлаш вазирлигига бир гуруҳ фуқаролар йўллаган мурожаатлардан сўнг, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида хизмат текшируви ўтказилди. Вазирликнинг Юридик бўлими томонидан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси фаолияти ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам, қатор камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида тан олинмаган диплом билан шахсларни давлат суд эксперти сифатида ишга қабул қилиш ҳолати, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши, энг ачинарлиси, умуман фойдаланишга яроқсиз бўлган тиббий воситалардан фойдаланган ҳолда экспертиза ўтказиш ва хулоса тузиш каби бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани аниқланди. Шу муносабат билан, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи М.Хайдаров белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, тўпланган материаллар эса айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тиббиёт ходимлари саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак. Бугунги кун шифокорининг шиори ҳам, ўз олдига қўйган мақсади ҳам айнан халқ ишончи ва аҳоли розилиги бўлмоғи лозим.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться