Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Тошкентда Инновацион клиника очилди

15.10.2018ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2018 йилнинг 12 октябрь куни Тошкентда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида DM Инновацион клиникаси очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион клиниканинг асосчиси Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, тиббиёт фанлари номзоди Зулфия  Мақсудова, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Илмира Боситхонова ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам  Икромов сўзга чиқдилар. 

Андижонда қўшма клиника ташкил этилади

12.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ҳиндистоннинг Шарда университети президенти, профессор Прадип Кумар Гупта раҳбарлигидаги ушбу мамлакат мутахассислари Андижон давлат тиббиёт институтида бўлди.

Умуртқа деформацияларини хирургик даволаш учун қурилма яратилди

11.10.2018ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти мутахассислари томонидан умуртқа шикастланишлари ва касалликларини даволашда қўлланиладиган қурилма яратдилар.

Тиббий таълим тизими: ўқув йили қисқарди, гуманитар фанлар ҳам, билим бериш сифатичи?

09.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Анжуманда қайд этилганидек, ҳозирда ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини малакали шифокорлар билан таъминлашда давлат грантлари асосида бакалавриатура йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли қабул квоталари бўйича қабул йўлга қўйилгани ҳам эътиборга лойиқ. Чунончи, 2017 йилда 1180 та, жорий йилда 1548 та квота шакллантирилди. 

Инновация вазирлигида шарқ табобати бўйича хитойлик олимлар билан учрашув бўлди

08.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Юлбарсхон Мансуров Фудан университети профессори Донг Жинг-Ченг, Ўзбек-Хитой савдо уюшмаси Бошқарув кенгаши раиси Чанг Кинг хоним ҳамда мазкур уюшма маслаҳатчиси Қодир Юсупов билан учрашди.

Мамлакатимизда Ҳиндистондаги хусусий клиникалар филиаллари очилади

02.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сир эмас, аҳолимиз айрим касалликларни даволаш учун ва мураккаб операцияларга эҳтиёж сабаб чет эл клиникаларига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда.

Ахборот хабарномаси

26.09.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 25 сентябрь куни соат 13:00ларда Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» автомобиль йўлининг 596 км да ҳаракатланиб кетаётган «Кобальт» русумли, д/р 95 779 NАА автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Исузу» русумли д/р 90 W 082 HA автомобили билан тўқнашув содир этган.

Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича вазифалар белгилиб берилди

20.09.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликдаги конференция бўлиб ўтди.

18.09.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Бухоро шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликдаги «Ажримлар профилактикаси, салбий ҳолатларга мойиллик – муаммо ҳамда ечимида халқаро ва миллий тажриба» номли конференция ҳамда «Оилавий муносабатлар: ажримлар, суицидлар, муаммолар ва ечимлар» мавзусида психологлар билан ҳамкорликдаги илк семинар тренинг бўлиб ўтди.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

17.09.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. 53 та давлатни бирлаштирган ЖССТнинг Европа минтақвий бюросига Ўзбекистон ҳам аъзо ҳисобланади.

Ўзбекистонда гемодиализ хизматини кўрсатувчи клиникалар ташкил этилади

30.08.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ҳамда Германиянинг нуфузли «VAMs GmbH» компанияси раҳбари Исроил Изохов ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ОНКОЛОГИК ХАСТАЛИКЛАРГА ШИФО ИСТАБ ХОРИЖГА БОРИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ

28.08.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Онкологик касалликлар бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб тиббий-ижтимоий муаммодир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликлар билан касалланиш кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда. Маълумки, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва эрта босқичларда аниқлаш – жуда муҳим омил ҳисобланади. Онкологик касалликлар эрта босқичда самарали даволанса, ушбу дарддан тўлиқ фориғ бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида “тезкор алоқа”: нима у?

16.08.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 2 февралда имзоланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майидаги “Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Қизлар саломатлиги марказлари ва бўлимлари ҳамда Аёллар маслаҳатхоналари ташкил этилгани хотин-қизларимиз саломатлигига эътибор янада кучайиб бораётганидан далолатдир.

Жанубий Кореянинг етакчи тиббиёт клиникалари Ўзбекистонда ўз филиалларини очади

15.08.2018Соғлиқни сақлашМанба: Тараққиёт стратегияси маркази

«Тараққиёт стратегияси» маркази илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, нуфузли ташкилотлар ҳамда соҳа мутахассислари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, синовдан муваффақиятли ўтган лойиҳаларни Ўзбекистонда татбиқ этишга кўмаклашиб келмоқда.

Барча туман ва шаҳарларда қизлар саломатлиги маркази бўлимлари ташкил этилди

14.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2017 йил 5 январда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларимиз саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш, бунда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, қулай шароитлар яратиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди

03.08.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Президентнинг 2018 йил 2 августдаги "Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди.

Тиббиёт концепциясида ЖССТ экспертлари иштирок этяпти

01.08.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш соҳаси ҳар бир инсон ҳаётига бевосита дахлдор. Шу боис сўнгги йилларда тизимни ислоҳ этиш борасида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниб, улар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биз ОИВ инфекциясига қаршимиз!

30.07.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сирдарё вилоятида «Биз ОИВ инфекциясига қаршимиз» шиори остида вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, прокуратура, ёшлар иттифоқи ва вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ҳамкорлигида акция ташкил этилди. 

Ўзбекистонда онкологик дори воситалари ва гемодиализ учун буюмлар ишлаб чиқарилади

27.07.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов билан “Белфармпром” холдинг компанияси бош директори Валерий Шевчук ва Беларусь Республикасининг нуфузли фармацевт мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда шундай келишувга эришилди.