Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ақлли тиббиёт сифатни яхшилайди

2018-06-28 | Соғлиқни сақлаш

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари ва Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари томонидан “Аҳолига тиббий хизматларни кўрсатиш жараёнларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолати ва истиқболлари” мавзуида конференция ўтказилди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда замонавий технологияларнинг жорий этилиши соҳадаги бир қатор масалаларнинг ечимида муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи-назардан тадбир давомида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ҳисобига аҳолига юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, унинг сифатини, фойдаланиш қулайлиги ва тезкорлигини таъминлаш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишнинг замонавий усулларини жорий қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти тизимини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
 
Конференцияда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасаларида ижро этилиш ҳолатини ўрганиш бўйича назорат-таҳлил фаолияти ҳақида фикр юритилди.
 
Фуқаролар соғлиғини сақлашни таъминлаш соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, уларнинг турини кенгайтириш ва фойдаланишга қулайликлар яратишга асос бўладиган, тиббиёт соҳасининг ишлаб чиқариш жараёнларини ахборотлаштиришга қаратилган кўплаб муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.
 
“МЕДКАРТА” ААТ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тиббий карталарини бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш, “Ижтимоий хизмат ва ёрдам олувчи кексалар ҳамда ногиронларни ҳисобга олиш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя соҳасида аҳолига интерактив давлат хизматларини кўрсатишни ташкил этиш” идоралараро ахборот тизимини яратиш лойиҳалари бунга мисол бўлади.
 
Таъкидланганидек, мамлакатимизда Ягона тиббий ахборот маркази ва “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий қилиш бўйича ишлар бошланган. Ягона тиббий ахборот маркази ва “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий қилиш тиббий хизмат сифатини яхшилаш, касалликларни олдиндан аниқлаш даражасини ошириш ҳамда уларни масофадан профилактика қилишни жорий этиш учун қўшимча имкониятлар яратади.
 
Ушбу йўналишдаги ишларни босқичма-босқич, тизимли равишда амалга ошириш ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда беморларни даволаш учун кенг имкониятлар яратади, шунингдек, миллат генофондини яхшилаш, ахолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичларни ижобий томонга ўзгартириш, барча аҳоли қатламларининг, айниқса, аёллар ва болаларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни кучайтиришда муҳим роль ўйнайди.
 
Соғлиқни сақлаш тизимида Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни талаблари тўлиқ ижро этилмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Жумладан, тиббиётга оид долзарб давлат ахборот тизимлари ва ресурслари белгиланган муддатларда тўлиқ ишга туширилмаяпти. Мисол учун, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш” комплекс ахборот тизими, “Ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ва бошқаларни яратиш бўйича вазифаларни амалга оширишда кечикишлар кузатилмоқда.
 
Тиббиёт ходимларининг ахборот-коммуникация сохасидаги билим даражаси пастлиги, уларнинг замонавий тиббий технологик ускуналар билан ишлаш кўникмаларининг етишмаслиги каби ҳолатлар ҳам афсуски, учраб туради. Тиббиёт соҳасининг телекоммуникацион инфратузилмаси ривожланмасдан ва технологик талабларга жавоб бермасдан қолмоқда. Компьютер техникалари билан таъминлаш параметрлари ҳам бугунги кун талабларига жавоб бермайди.
 
Тадбир давомида қўмиталар томонидан “телемедицина” ва “смарт-соғлиқни сақлаш” тизимини фаол жорий этишга қаратилган қонунчиликка тегишли қўшимча ва ўзгартишлар тайёрланаётгани айтиб ўтилди ҳамда уни такомиллаштириш мақсадида тиббий амалиётнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться