Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Оилавий поликлиникаларда марказлашган маълумотлар базаси, электрон амбулатор карталар тизими йўлга қўйилди

08.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ЎзМедИнфо” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш республика маркази фаолият кўрсатмоқда. Ўтган қисқа вақт ичида соҳага ахборот технологияларини жорий этиш, тизимда интерактив хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида “Соғлиқни сақлаш” ахборот тизимлари мажмуасини яратиш ва соғлиқни сақлаш миллий интеграциялаштирилган ахборот тизими (ССМИАТ “Соғлиқни сақлаш” АТМ)ни ривожлантиришга қаратилган ишлар шулар жумласидандир.

Қалбаки дори воситалари 500 доллар билан хаспўшланди...ми?

08.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Халқимиз орасида қўлингдан келса яхшилик қил, келмаса, ҳеч бўлмаса ёмонлик қилма, деган ажойиб нақл юради. Бунинг замирида ёмон йўлнинг охири – вой, мазмунидаги огоҳлантириш ҳам бордек. Лекин орамизда била туриб ёмон йўлни танлаш, яхшиликка ёмонлик билан жавоб қайтаришдек аянчли ҳолатлар ҳам учраб туради.

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

06.02.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 6 февраль куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш тизимида жорий йилда қандай ўзгаришлар бўлади?

06.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 декабрь куни мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада яхшилаш, халқимизни тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш – барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир”, дея таъкидлаган эди. 

Хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

06.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Мудофаа вазирлиги ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари фонднинг Тиббий ташхис марказида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мурожаатларнинг 12,6 фоизи беморлар ва уларнинг яқинларига қўпол муносабат ҳақида бўлмоқда

06.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳайъат йиғилишида бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳайъат йиғилишида беморга қўполлик қилган тиббиёт ходимлари вазифасидан озод қилинди

06.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жорий йилнинг 5 февраль куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Видеосеклектор тарзида ўтган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари, Республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаси раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари директорлари иштирок этди.

Косонсой туманида кузатилган овқатдан заҳарланиш ҳолати барқарорлаштирилмоқда

06.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Наманган вилояти Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига 5 февраль куни тонги соат 6:00 дан 12:00 га қадар кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб 36 нафар фуқаро мурожаат қилган. Улар ўткир гастроэнтерит, токсикоинфекция ташхисига гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган.

Америкалик мутахассис билан тажриба алмашилди

06.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида мамлакатимизда олиб борилаётган илмий изланишлар ва эришилаётган натижалар, келгусидаги режаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тўрақўрғонда 12 нафар патронаж ҳамшираси касбга оид маҳорати бўйича ўзаро баҳслашди

01.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси муассасаларида ишлаётган патронаж ҳамшираларининг назарий ва амалий малакасини ошириш, патронаж хизмати кўрсатиш бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида "Патронаж ҳамшираман, халқимга жонкуярман!" шиори остида кўрик-танлов ўтказилди. 

Соғлиқни сақлаш тизими: соҳага эътибор янада кучаймоқда

01.02.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мамлакатимизда инвестиция дастурлари доирасида шифохоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳага янги технологияларни татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар инсон манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг саломатлигини муҳофазалашда муҳим омили бўлаётир.

Ҳафтанинг ҳар жума куни “тиббиёт” куни сифатида белгиланди

25.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар ва Хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари, Молия, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаларининг бошлиқлари, Молия вазирлиги Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи, “Маҳалла” жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туман бўлими раислари, Ёшлар иттифоқининг шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, шунингдек, пойтахтда фаолият юритаётган барча оилавий поликлиникалар бош шифокорлари, уларнинг ўринбосарлари, даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирокида Тошкент шаҳрида – Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш  масаласига бағишланган йиғилиш ташкил қилинди.

Энди Ҳиндистонга боришга ҳожат йўқ. Самарқандда мураккаб онкологик операциялар бажарилмоқда

24.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилди. Халқимизга юқори сифатли, замон талабларига тўла жавоб берадиган тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида марказнинг етук мутахассислари вилоятлардаги муассасаларга раҳбар этиб тайинланди.

Наманганда "MedData AАT" ишга туширилди. Янги лойиҳа аҳоли саломатлигини таъминлашда қандай аҳамиятга эга?

24.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

“MedData AAT” воситасида шифохона бемори электрон тиббий баённомасини юритиш усуллари” мавзусидаги тадбирда мазкур тизимнинг аҳамияти, уни амалиётга татбиқ этиш йўллари ва эришиладиган натижалар кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: тезкор тиббий гуруҳ Қозоғистонга учиб кетди

19.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, Тошкент вақти билан 09:30 атрофида, «Самара—Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учради. Автобусда 57 нафар йўловчи бўлган. Йўловчиларнинг 52 нафари воқеа жойида вафот этган, 5 нафар киши жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Россиялик шифокор Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётини ўтказди

10.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Нукусда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н.Н.Блохин номидаги Миллий тиббий онкология тадқиқот маркази вертебрал жарроҳлик бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эльмар Мусаев иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. 

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари

06.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Парламент қуйи палатасининг жорий йил 4 январь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди ва янги қўмитанинг таркибини сайлади.

Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

06.01.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Илгари Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Турсунов Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.