Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

10.11.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан жорий йил 9 ноябрь куни Туркистон санъат саройида байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда ҳукумат вакиллари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, тиббиёт соҳаси фидойилари жам бўлишди.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар натижалари таҳлил қилиниб, янги устувор йўналишлар белгиланди

09.11.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон офтальмологияси янги босқичга чиқади

09.11.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги DCM инновацион клиникасида Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети илмий-тадқиқот офтальмология маркази билан ҳамкорликда илмий-ўқув семинари ташкил этилди. 

Кўз микрохирургияси долзарб муаммолари

09.11.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида ташкил этилган халқаро анжуман шундай номланди. 

Янги туғилган чақалоқлар ҳаётини сақлаш – муҳим масала

09.11.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда янги туғилган чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолиш ва уларни парваришлаш сифатини яхшилаш масалалари муҳокама этилди. 

Оксана Владимирова: ногиронликка оид масалалар барча мамлакатларни ўйлантираётган муаммолардан

08.11.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда алоҳида эҳтиёжли шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган халқаро семинар ташкил этилди. 

Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

08.11.2018Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Эълон

07.11.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 736-сон “Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва касб кўникмаларини оширишга юбориш учун жорий йилнинг 1 ноябридан 1 декабригача танлов эълон қилади.

Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий госпиталларга хориждан кўплаб замонавий ускуналар харид қилинди

07.11.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ҳарбий хизматчиларнинг соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, беморларга тиббий муолажа кўрсатиш, даволаш ва соғломлаштириш жараёнларини замон талабларига мос тарзда олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан янги техника ва ускуналарни харид қилинди. Жумладан, ҳарбий-тиббиёт муассасаларининг инфратузилмасини янада ривожлантириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида хориждан тиббий ускуналар олиб келинди.

Диабет – ҳаёт тугади дегани эмас

02.11.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Самарқанд вилоятида бугунги кунда 1420 киши биринчи тип қандли диабет билан, 22 минг 433 киши иккинчи тип билан рўйхатга олинган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахбороти

31.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

​Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария врачи С.С.Саидалиевнинг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш бўйича расмий ахбороти.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро келишув ҳамда “йўл харитаси” имзоланди

29.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Қозоғистон ҳукумати томонидан ташкил этилган Бирламчи тиббий ва санитар ёрдам кўрсатиш бўйича глобал конференциясида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. 

Ўзбекистон делегацияси ЖССТ Европа минтақавий бюросининг глобал конференциясида иштирок этмоқда

25.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ушбу тадбир жаҳондаги бирламчи тиббий тизимининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун дунё давлатларининг соғлиқни сақлаш етакчиларини бирлаштирди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд шаҳридаги гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолати юзасидан расмий ахборот берди

24.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жорий йил 22 октябр куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Тошкентда гемодиализ бўйича замонавий марказ очилади

23.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

“Alles Sag’lik Group” МЧЖ хорижий компанияси Тошкентда аҳолининг ижтимоий заиф қатламига бепул тиббий хизмат кўрсатувчи гемодиализ ва лаборатория ташхиси бўйича замонавий марказ ташкил этади.

Алишер Шадманов: туғруқ муассасаларининг 31 нафар раҳбар ходими лавозимидан озод этилди

23.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Барча соҳада бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар самарадорлиги эса, шубҳасиз, фидойи мутахассисларнинг адолатли ва шаффоф фаолияти билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли ҳам тизимда ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши кескин курашиш ва уларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистонда илк бор экологик гулчанги қопқонлари ўрнатилди

22.10.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Австриянинг Вена тиббиёт Институти ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 октябрь куни InnoWeek халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида юртимизда илк бора Тошкент шаҳрида 2 та энг сўнгги авлод VPPS 2010 экологик гулчанги қопқонлари ўрнатилгани муносабати билан тақдимот бўлиб ўтди.

Шифокорларнинг иш жараёнларини автоматлаштирувчи “MedEApp“​ маълумотлар базаси яратилди

22.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ушбу маълумотлар базаси (МБ) беморларга касаллик картаси очиладиган, тиббий кўриклар ўтказиладиган ва онлайн-режимида маълумотномалар бериладиган ҳамма тиббий муассасалар учун мўлжалланган. 

Ҳарбийлар оиласи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

17.10.2018Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Термиз шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси ҳарбий хизматчилари оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.