Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ҳамшира-2018” танлови иштирокчилари “Мотамсаро она” хайкали пойига гулчамбарлар қўйишди

2018-06-13 | Соғлиқни сақлаш

Ҳамшираларни тиббиётнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи, дея бежиз эътироф этишмайди. Зеро, инсон саломатлигини асрашда малакали шифокорлар билан бир қаторда, тажрибали ҳамшираларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Ўрта тиббиёт ходимлари меҳнатини баҳолаш, самарали фаолият олиб бораётган мутахассисларни муносиб рағбатлантириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, келажакда билим ва маҳоратларини янада оширишлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида, мана, бир неча йилдирки, “Ҳамшира” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Куни кеча мазкур танловнинг навбатдаги “Ҳамшира-2018” вилоятлардаги саралаш босқичлари якунланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар ҳамшира жорий йилнинг 13 июнь куни танловнинг республика босқичида ўзаро беллашиб, билимларини синовдан ўтказади.

Мазкур нуфузли кўрик-танлов олдидан 12 июнь куни ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган “Мотамсаро она” хайкали пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Ҳамшира-2018” танлови иштирокчилари “Мотамсаро она” хайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться