Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар хокимлиги хабар қилади

2018-05-04 | Соғлиқни сақлаш

Пойтахт аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликлар профилактикаси, патронаж ҳамда она ва бола саломатлигини сақлаш борасида қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ҳар бири 250 ўринли 2 та ва Яшнобод ва Учтепа  туманларида 1 тадан 250 ўринли замонавий оилавий поликлиникалар қурилади.

Шу мақсадда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Юнусобод ва Яшнобод туманларидан оилавий поликлиникалар қурилиши учун ер участкалари ажратиб берилди.

Мисол учун Юнусобод туманида 326 600 та, Яшнобод туманида 227 800 та ахоли истиқомад қилади ва уларга 2 та марказий кўп тармоқли ва 14 та оилавий поликлиника хизмат кўрсатади.

Оилавий поликлиникалар замонавий, энергиятежамкор, янги шаҳарсозлик талаблари асосида барпо этилади ва жиҳозланади.

Янги қурилаётган оилавий поликлиникалар пойтахтимиз аҳолисига  географик қулай жойлашуви жихатидан ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликлар профилактикаси ҳамда оналар ва болалар саломатлигини таъминлашга хизмат қилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться