Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Умуртқа деформацияларини хирургик даволаш учун қурилма яратилди
2018-10-11 | Фан
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти мутахассислари томонидан умуртқа шикастланишлари ва касалликларини даволашда қўлланиладиган қурилма яратдилар.
Қурилма умумий ўқ бўйлаб ҳаракатлана оладиган қилиб уланган иккита таянчдан ташкил топган бўлиб, тишлар билан таъминланган. Ҳар бир таянч учи ташқи томондан П-симон пластина билан бикр уланган, таянчлардан бири резьбали стержень кўринишида бажарилган ва фиксацияловчи гайка билан таъминланган, иккинчи таянч ички ўқ бўйлаб резьбали ковак цилиндр кўринишига эга, бунда тишлар П-симон пластиналарнинг ташқи юзасида бажарилган, ичи бўш таянчда эса ўрнатиш калити учун кесик бажарилган.
Муаллифлар Шотурсунов Шохайдар, Кочкартаев Санжар, Мусаев Рустам, Коракулов Комил ва Солиев Сухробларга ушбу қурилма учун FAP 01321 сонли фойдали модель патенти берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги