Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда гемодиализ хизматини кўрсатувчи клиникалар ташкил этилади

2018-08-30 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ҳамда Германиянинг нуфузли «VAMs GmbH» компанияси раҳбари Исроил Изохов ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди.

Жиззахда вилоятнинг сармоявий салоҳиятини ошириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга бағишланган халқаро форумда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Греция, Испания, Россия, Беларусь, Латвия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Япония, БАА, Исроил, Қозоғистон, Сингапур сингари 28 мамлакатдан 300 га яқин иштирокчи қатнашмоқда. Шунингдек, чет эл дипломатик миссиялари, қатор халқаро молия институтлари, йирик хорижий компаниялар вакиллари ҳам иштирок этишяпти.
 
Ушбу халқаро инвестицион форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ҳамда Германиянинг нуфузли «VAMs GmbH» компанияси раҳбари Исроил Изохов ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Унга кўра, мамлакатимизда аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдам соҳасида янги инвестиция лойиҳа амалга оширилади.
 
Жумладан, юқоридаги ҳамкорлик доирасида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимига хусусий инвестицияларни жалб қилиш, нефрология соҳасида дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун саноат комплексини яратиш кўзда тутилмоқда. Натижада, мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида мавжуд гемодиализ қурилмалари модернизация қилинади ва уларнинг замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш ишлари амалга оширилади. Давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги тамойиллари бўйича гемодиализ хизматини кўрсатувчи 20 га яқин янги тиббий клиникалар ташкил этилади. Бундан ташқари, 2019 йилда Жиззах шаҳрида туманлараро гемодиализ марказини очиш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, гемодиализ учун тиббий материалларни ишлаб чиқарувчи завод қурилади.
 
Ушбу келишув бўйича 2022 йилгача режалаштирилган инвестиция ҳажми 27 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Манба: ЎзА

Поделиться