Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЖССТнинг Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда
2018-09-17 | Соғлиқни сақлаш
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. 53 та давлатни бирлаштирган ЖССТнинг Европа минтақвий бюросига Ўзбекистон ҳам аъзо ҳисобланади.
Жорий йил 17 сентябрь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида бошланган мазкур нуфузли сессияда инсон саломатлиги билан боғлиқ қатор муҳим масалалар, жумладан, 2018 йилда Европада соғлиқни сақлаш ҳолати, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини қўллаб-қувватлаш, минтақада барқарор ривожланиш учун инсон саломатлигини янада яхшилашга қаратилган кўплаб йўналишлар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги