Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликдаги конференция бўлиб ўтди.
2018-09-18 | Жамият
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Бухоро шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликдаги «Ажримлар профилактикаси, салбий ҳолатларга мойиллик – муаммо ҳамда ечимида халқаро ва миллий тажриба» номли конференция ҳамда «Оилавий муносабатлар: ажримлар, суицидлар, муаммолар ва ечимлар» мавзусида психологлар билан ҳамкорликдаги илк семинар тренинг бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ибрагимова, Вилоят прокурори ўринбосари Д.Файзиев, мутахассис психологлар ҳамда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган хотин-қизлар иштирок этди. Конференция «Чегарасиз ҳаёт» видео ролиги намойиши билан бошланди.
Шундан сўнг, мавзу юзасидан вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ибрагимова, Вилоят прокурори ўринбосари Д.Файзиевнинг маърузалари тингланди. Семинар очиқ руҳда, савол-жавоб ва турли мулоҳазаларга бой тарзда ўтгани йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги