Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хориждан олиб кирилган зарарланган кўчатлар йўқ қилинди

2019-10-17 | Экология

Латвия давлатидан республикамизга “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали олиб кирилаётган 28 дона 5 845 604,8 сўм қийматидаги манзарали кўчатлардан олинган намуналар “Ўздавкарантин” инспекциясининг марказий лабораториясида текширилганида ушбу ўсимлик маҳсулотлари зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланганлиги аниқланди. 

Сўнгра кўчатларга нисбатан кимёвий зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди. Бироқ зарарсизлантириш тадбирлари ҳам таъсир этмаганидан сўнг, ўсимликлар карантини инспектори А.Абдулазизов, божхона капитани Ш.Ҳамроқулов ва экологик назорат инспектори О.Туробов томонидан ушбу кўчатлар ўрнатилган тартибда ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
Эслатиб ўтамиз, хориждан импорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотлардаги зарарли организмлар республикамиз ҳудудида тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг январь-август ойлари давомида 323 тонна, 10,25 млн. дона ва 1317 м.куб миқдорида республикамизга олиб кирилаётган ўсимлик маҳсулотларида зарарли организмлар аниқланганлиги сабабли чегара масканларидан қайтариб юборилган. Қайтариб юборишнинг имкони бўлмаган 3,1 млн. дона зарарланган кўчатлар эса ёқиш йўли билан тегишли тартибда йўқ қилинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Поделиться