Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жорий йилда она ва бола саломатлиги муҳофазасига оид бир нечта меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди

2019-10-16 | Соғлиқни сақлаш

Пойтахтимизда мамлакатимиз педиатрларининг VIII съезди ўз ишини бошлади. Унда Россия, АҚШ, Германия, Италия, Литва, Туркия, Болгария, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа хорижий мамлакатлардан 60 дан ортиқ таниқли олимлар, етакчи мутахассис ва шифокорлар иштирок этмоқда.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, болаларга педиатрия соҳасида ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш учун юртимизда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази билан бир қаторда Перинатал, Скрининг, Аҳоли репродуктив саломатлик марказлари ва унинг қуйи тизимлари ҳам ташкил этилди.

Сўнгги уч йилда ушбу тизимда рўй берган ўзгаришлардан бири шуки, эндиликда қишлоқ оилавий поликлиникаларида умумий амалиёт шифокорлари қаторида педиатр, терапевт, гинеколог, стоматолог ва УТТ шифокори каби тор мутахассислар тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Ҳозирги кунда болаларда учрайдиган хирургик касалликлар, жумладан, кардиохирургия, оториноларингология, нейрохирургия ва бошқа соҳаларда туғма ва орттирилган касалликларда реконструктив-тикловчи ва эндоваскуляр операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда.

Ушбу йўналишда тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва мутахассисларнинг малакасини оширишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Охирги икки ярим йил ичида 150 дан ортиқ мутахассис Россия, АҚШ, Германия, Италия, Япония, Австрия, Жанубий Корея, Хитой, Болгария, Словакия, Чехия, Туркия, Белорусь, Украина сингари хорижий мамлакатларнинг етакчи университет ва клиникаларида малака оширди.

Тиббиёт тизимида амалга оширилган бундай муҳим ислоҳотлар натижасида гўдаклар, неонатал ва болалар ўлими кескин камайиши кузатилди. Сўнгги уч йил ичида гўдаклар ўлими 11,4 промиллидан 9,9 промиллига камайди.

Съезд ишида 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепциясига кўра ҳудудлар миқёсида муаммолар муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режасига ва ҳудудларда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш ҳамда республикада педиатрия хизматини ривожлантиришнинг асосий тенденциялари, истиқболлари ва уларга эришиш йўлларини белгилашга, янги ишлаб чиқилган инновацион технологиялар ҳамда уларни амалиётга кенг татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу Концепциянинг 2019-2021 йилларда амалга оширилиши доирасида соғлом бола туғилиши, болалар соғлиғининг шаклланиши, орфан ва бошқа ирсий-генетик касаллиги бўлган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича бугунги кунда жуда муҳим бўлган бир нечта меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун ва “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Куни кеча “ Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тадбир доирасида болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, хусусан, касалликлар профилактикаси, ташхислаш ва замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг қўллаш бўйича ўзаро мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться