Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой – Марказий Осиё: ҳамкорликнинг янги имкониятлари

2019-10-23 | Сиёсат

Хитой Халқ Республикасининг Наньнин шаҳрида "Хитой – Марказий Осиё" VII ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий мақсади Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида турли жабҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, бугун Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичда давом этмоқда. Бу жиҳатлар ишлаб чиқариш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, маданият, илм-фан, таълим ва бошқа жабҳаларда яққол кўзга ташланади.
 
Бунда, албатта, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги дўстона муносабат ва ҳамжиҳатликда эришилган келишувлар муҳим омил бўлмоқда.
 
Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини узлуксиз ва изчил ривожлантиришга эришиш мақсадида "Бир макон, бир йўл" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.
 
Бу лойиҳа доирасида икки ва кўп томонлама иқтисодий муносабатларни янада равнақ топтириш, транспорт, логистика, транзитга оид янги имкониятларни ишга солишга эришилмоқда.
 
ШҲТ бош котиби Владимир Норовнинг фикрича, бугунги глобал даврда яқин ҳамкорлик мамлакатларнинг янада тараққий этиши, ижтимоий барқарорлик, тинчлик сари кенг йўл очади.
 
Форумда хитойлик мутахассислар, олимлар, экспертлар билан бирга, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Сингапур, Таиланд, ШҲТ ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясининг тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.
 
Форум доирасидаги йиғилишларда кўп томонлама саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, келгусидаги истиқболлари, режалар муҳокама этилди. Ер усти ва денгиз йўли бўйлаб трансчегаравий логистика, электрон тижорат, "Ақлли шаҳарлар"ни ривожлантириш, сунъий йўлдошли навигация тизимида биргаликдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, "Бир макон, бир йўл" лойиҳаси доирасидаги бунёдкорликка хотин-қизлар саъй-ҳаракатларини ҳам бирлаштириш каби масалалар хусусида батафсил сўз юритилди.
 
Бир сўз билан айтганда, "Хитой – Марказий Осиё" VII халқаро ҳамкорлик форуми инновацияларни ривожлантириш, транзит салоҳиятини ошириш, бу йўналишда янги имкониятларни ишга солиш, Хитой ва Марказий Осиё, ШҲТ, АСЕАН мамлакатлари ўртасида мустаҳкам муносабатлар ўрнатиш, уни тобора ривожлантириш учун самарали платформа яратиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.
 
Назокат УСМОНОВА, ЎзА махсус мухбири.

Манба: ЎзА

Поделиться