Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳудудларда аҳоли орасида қандли диабетни аниқлаш бўйича скрининг ўтказилмоқда

2019-10-18 | Соғлиқни сақлаш

Пойтахтимизда “XXI аср қандли диабети. Глобал муаммолар. Маҳаллий ечим” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон эндокринологларининг миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда юртимиз эндокринологлари билан биргаликда Россия, АҚШ, Грузия ва Украинанинг шу соҳадаги етук мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёда 425 миллиондан ортиқ одам диабет билан оғримоқда, уларнинг аксариятини 2-тур қандли диабет ташкил қилади. Энг ачинарлиси, уларнинг ҳар иккинчиси ўз касаллиги ҳақида билмайди. Ушбу муаммонинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қандли диабетни XXI аср эпидемияси деб эълон қилган.

Ўзбекистонда диабетли беморлар сони 245 мингдан ошган бўлиб, уларнинг 2,3 мингдан ортиғини болалар ва 879 нафарини ўсмирлар ташкил қилади. Мамлакатнинг қатор ҳудудларида ўтказилган скрининг натижаларига кўра, аслида диабетли беморлар сони расмий статистикадагидан анча кўп бўлиши мумкин. Бу эса эндокринологларни ушбу масалага жиддий ёндашишга, касалликни эрта аниқлаш, даволашнинг инновацион усуллардан фойдаланишга ундайди. Ушбу илмий-амалий анжуманнинг мақсади қандли диабет муаммосига эндокринолог, неврапотолог, окулист, қон-томир жарроҳи каби мутахассисларнинг эътиборини жалб қилиш ва биргаликда ягона, замонавий ёндашувлар ишлаб чиқиш, тажриба алмашишдан иборат.

Тадбирда таъкидланганидек, замонавий тиббиётнинг устувор вазифаларидан бири давлат ва жамият учун катта маънавий ва моддий зарар келтирувчи оғир тиббий-ижтимоий касалликлар ҳамда уларнинг асоратлари олдини олишдир. Сўнгги уч йил давомида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш, жумладан, эндокринологик хизмат соҳасида катта ўзгаришлар бўлди. Тизимни такомиллаштиришга оид фармон ва қарорлар қабул қилинди. Эндокринологик муассасалар тажрибасига эндокрин касалликлар ташхиси ва давосининг бир қатор замонавий усуллари жорий этилди. Эндокринологик патология профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан бу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш, эндокрин касалликларни олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш мақсадида Миллий дастур, чора-тадбирлар комплекси, “Йўл харитаси” лойиҳаси тайёрланди, шунингдек, Миллий дастурнинг 2019 – 2023 йилларга мўлжалланган асосий вазифалари белгиланган.

Қандли диабетнинг сурункали асоратларини камайтириш, уларни юзага келишини кечиктириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга йўналтирилган онлайн-регистр ишлаб чиқилмоқда. Вилоятларда 45 ёшдан ошган аҳоли орасида қандли диабет скрининги ўтказилмоқда.

Анжуман доирасида Андижон, Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ҳам қандли диабет ва унинг асоратларини ташхис қилиш ва даволашга бағишланган халқаро илмий-амалий симпозиумлар бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги эндокринологлар учун пойтахтда бўлиб ўтаётган анжумандаги чиқишларнинг онлайн-трансляцияси ташкил қилинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться