Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Диабетга қарши восита яратилди

2020-02-03 | Соғлиқни сақлаш

Қандли диабет - инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида гипергликемия - қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши билан кечувчи, организмдаги моддалар алмашинув жараёнлари (углевод, ёғ, оқсил, минерал ва сув-туз алмашинуви)нинг бузилиши ва қайтмас органик патологиялар келтириб чиқарувчи сурункали касаллик сифатида тавсифланади.

Бундай патологик ҳолатнинг биринчи таʼрифлари касалликнинг энг кўзга кўринган клиник белгилари - пешоб орқали кўп суюқлик йўқотиш (полиурия) ва қондириб бўлмайдиган ташналик (полидипсия) билан берилган.

Қандли диабет ривожланишида қуйидаги асосий омиллар ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Биринчи омил қандли диабет касаллигига нисбатан ирсий мойиллик бўлиб, ота-оналарнинг ҳар иккаласининг қандли диабет билан касал бўлиши, туғилган болаларда 65-70% ҳолларда қанд касаллиги ривожланишида сабаб бўлади.

Иккинчи омил тана вазнининг ошиб кетиши - семириш бўлиб, бу омил катта ёшдаги одамларда қандли диабетни келтириб чиқаради.

Натижада қанд алмашинуви издан чиқади. Инсулин етишмаслиги сабабли организмда эҳтиёж учун фойдаланилмаётган ёки ўзлаштирилмаётган ортиқча қанд энг аввало қонда тўпланади. Қондаги қанд миқдори ортади ва ўзининг меʼёрий чегарасидан чиқади ҳамда пешоб орқали чиқарила бошлайди. Қонда қанча қанд тўпланса уни чиқариб ташлаш учун шунча кўп сув ичиш ва шунингдек, кўп пешоб чиқариш талаб қилинади. Шу тариқа қандли диабетнинг асосий белгилари кўп сув ичиш (чанқаш)ва кўп пешоб ҳайдаш каби белгиларда билинади.

Диабетга қарши воситани аҳамияти шундаки, у қондаги қанд миқдорини пасайтириб, пешоб ҳайдаш хусусиятига эга.

Диабетга қарши восита ўзи билан ўсимлик экстрактини ифодалайди, фаол компонент сифатида унинг таркибига полифенол бирикмаси киради ва шу билан фарқланадики, ўсимлик экстаркти катта баргизуб Plantago major L. ўсимлигининг ерусти қисмини 70% ли сувли ацетонда беш марта экстракция қилиб олинган, ва ўсимлик экстрактининг таркибига полифенол бирикмалари киради.

Бунда уларнинг ўзаро нисбатлари қуйидагича, мас.%: гексагидроксидифеноил-1-(O-2-O-галлоил-β-Д глюкопиранозида)-1-(O-β-D -ксилопиранозид) диефири - 27,9; гексагидроксидифеноил-1-(O-β-D-глюкопиранозидо)-2-(O-4-O-галлоил-β-D-глюкопиранозид) диефири - 30,1; кверцетин-3-O-(2", 6"ди-О-галлоил-3"-О-н-кумароил)-β-D- глюкопиранозид - 25,4; кемпферол-3 -O-(2", 3"-ди-О-галлоил-6"-O-кумароил- β-D-глюкопиранозид - 16,6.

Ихтиро учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институтига “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра IAP 06027 рақамли патент берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться