Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитойга ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

2020-01-30 | Жамият

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари берган маълумотга биноан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати кўраётган қатъий чораларга қарамасдан коронавируснинг янги шакли (2019-nCoV) тарқалиши билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Вирусни юқтирганлар сони 6 мингдан кўпроқни ташкил қилиб, касалликдан вафот этганлар сони эса 130 нафардан ошди. Бундан ташқари касалга чалинганлар қатор бошқа давлатларда ҳам аниқланди.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси ва Бош консулхонаси Ухан шаҳри ва карантин жорий қилинган бошқа шаҳарлардаги ҳамюртларимиз билан доимий алоқада бўлиб турибди ҳамда марказий ва маҳаллий ҳукумат идоралари билан биргаликда юзага келаётган муаммолар, шу қаторда маиший масалаларни тезкорлик билан ҳал қилмоқдалар.

Ватандошларимизнинг соғлиғига бўлган эҳтимолий хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон фуқароларига Хитойга хизмат, туристик ва бошқа мақсадларда ташриф буюришдан тийилиб туришлари қатъий тавсия этилади.

Январь ойида Ухан шаҳридан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабалар зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-епидемиологик осойишталик агентлигига +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишлари зарур.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яхяев), +86 139 1175-4476 (Шухрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Азиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться