Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига
2020-01-31 | Жамият
2020 йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Элчиси Бахтиёр Саидовнинг Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашуви бўлиб ўтди.
Хитой томони мамлакат Ҳукуматининг коронавирус тарқалишини чегаралаш ҳамда ушбу инфекцияни олдини олиш ва даволаш борасида кўраётган чоралари тўғрисида маълумот берди.
Учрашувда карантин режими якунлаш зарурати муносабати билан ва эпидемиянинг эҳтимолий тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида Хитой Ҳукумати шошилинч чораларни кўраётгани яна бир бор тасдиқланди.
Ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Хитойда бўлиб турибди. ЖСТ Бош директори ҳам чет эл фуқароларини эвакуация қилишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги ташкилот мавқеини маълум қилди, халқаро жамоатчиликни хотиржамликни сақлаш ва ёлғон хабарларга аҳамият бермасликка чақирди.
ТИВ январь ойида Ухан шаҳридан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабалардан зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-епидемиологик осойишталик агентлигига +998909882330 (директор ўринбосари Б.Қурбонов), +998972755074 (бош мутахассис Ф.Қурбонбеков) телефон рақамлари орқали боғланишларини сўрайди.
Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яхяев), +86 139 1175-4476 (Шухрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Азиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги