Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Касалликларнинг минтақавий клиник ҳолатини таҳлил қилиш дастури яратилди
2020-02-07 | Соғлиқни сақлаш
2018 йил 7 декабрда ўзбекистон Республикаси Президентининг “ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаъги фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини ташкил этишда сўнгги йилларда тўпланиб қолган тизимли камчилик ва муаммоларга эътибор қаратилган. Биринчидан, соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва режалаштириш бўйича концепция ҳамда стратегик мақсадларнинг мавжуд эмаслиги оқибатида ушбу соҳадаги ислоҳотлар тўлиқ бўлмаган шаклда амалга оширилиши ва бу аҳолининг тиббий ёрдам сифатига доир истак ва талабларига жавоб бермаётгани;
иккинчидан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги сметали молиялаштириш тизими эскирган, замонавий халқаро амалиётга мос келмайдиган механизмларга асосланган бўлиб, молия ресурсларининг самарасиз ишлатилишига ва соҳанинг сурункали тарзда молиялаштирилмай қолишига олиб келаётгани;
учинчидан, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, патронаж ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлиги фуқароларнинг ихтисослашган тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишининг кўпайишига сабаб бўлаётгани;
тўртинчидан, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли даражалари ва босқичлари, шу жумладан, даволаш ва саломатликни тиклаш жараёнида узвийлик суст ривожланаётгани қайд этилган.
Дастур фармонда қайд этилган қатор муаммоларни бартараф этишда хизмат қилиши билан аҳамиятга эга. Хусусан, дастур давлат томонидан соғликни сақлаш тизими эҳтиёжлари учун ажратиладиган бюджет маблағларини оқилона тақсимлаш ва сарфлашга, ҳудудларда турли касалликларнинг тарқалишини прогноз қилиш ва даволашга, фармацевтик ёрдамнинг ўз вақтида тақдим этилиши учун зарур дори-дармонлар манбаларини яратишга мўлжалланган.
Дастурнинг функсионал имкониятлари қуйидагилардан иборат: ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ёш дифференсиациясига кўра муайян касалликлар бўйича жамланган маълумотлар бошланғич маълумот сифатида хизмат қилади: 14 ёшгача бўлган болалар, 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўспиринлар ва катталар; маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш режими, унда янги маълумотлар (йил давомида) киритилади ва таҳлил бошланғич маълумотларга мувофиқ ўтказилади, клиник маълумотларни акс эттириш режими ва ишни тугатиш режими тақдим этилади. Ишлов берилган маълумотлар жадвалларда жойлашган, уларнинг ҳар бири МС Эхцел иш дафтарининг битта варағини ташкил этади; маълумотларни киритиш асосий жадвалда амалга оширилади, у ердан маълумотлар минтақавий жадвалларга фарқланган равишда узатилади.
Ушбу дастур регионларда ва бутун республикада гастроентерологик касалликларнинг клиник кўринишини таҳлил қилиш ва намойиш қилиш мисолида амалга оширилади, аммо бошқа касаллик турлари учун ҳам қўлланилиши мумкин. Фармонга кўра, ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб босқичма босқич мажбурий тиббий суғуртага ўтилишини ҳисобга олиб, ишлаб чиқилган дастур фармацевтик ёрдамни ташкил этиш ва режалаштириш муаммоларини ҳал қилишда ишлатилиши мумкин.
Дастур муаллифи Умарова Шаҳнозага “Електрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисидаъ"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 06698 рақамли патент берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги