Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Короновирус инфекциясини олдини олиш борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида кунлик маълумот

2020-02-04 | Соғлиқни сақлаш

2020 йил 3 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 17238 нафардан ортиқ фуқаролар касалланиб, 2296 нафар фуқаро оғир ҳолатда даволанмоқда, 361 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавирус инфекциясини Ўзбекистон Республикасига четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Агентликнинг мутахасислари томонидан коронавирус инфекциясига гумон қилинганда эпидемиологик суриштирув ўтказиш, хабар бериш, дезинфекция тадбирларини олиб бориш қўлланмалари тайёрланди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг мутахасислари иштирокида Тошкент халқаро аэропорти самолёт экипажлари, борт кузатувчилари ўртасида коронавирус инфекциясини профилактикаси бўйича қайтадан ўқув, амалий семинари ўтказилди.

2020 йил 2 феврал кунига қадар Агентлик қошида ташкил этилган штаб ишонч телефони орқали 1559га яқин фуқароларимиздан келиб тушган саволларга жавоб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ички ишлар вазирлиги ўртасида Хитой Халқ Республикасидан кириб келган фуқаролар тўғрисида кундалик ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.

Ушбу фуқаролар тўғрисидаги рўйхат асосида хар бир соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бирламчи тиббий бўғинлар орқали хонадонма-хонадон юриб, Хитой Халқ Республикасидан келган юртдошларимиз 14 кун муддатга тиббий назоратга олинмоқда.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 2 феврал куни хорижий давлатлардан 31та самолёт қабул қилинган, 4472 нафар фуқаролар санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилган, шулардан 10 нафари Хитой Халқ Республикаси фуқаролари, 157 нафари Хитой Халқ Республикасида ўқийдиган ўзбекистонлик талабалардир.

Темир йўллари АЖ марказий санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6та санитария-карантин пунктидан жами 676 нафар фуқаролар ўтишган, шулардан 34 нафарини хориж фуқаролари ташкил этади. Тана ҳарорати кўтарилган беморлар анииқланмаган.

Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 1816та автотранспортлар, 33129 нафар фуқаролар ўтказилган, шулардан 15510 нафари чет эл фуқаролари ҳисобланади. Тана ҳарорати кўтарилган фуқаролар аниқланмаган.

Хитой Халқ Республикасида коронавирус инфекцияси бўйича кузатилаётган мураккаб эпидемик вазият, бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалиб кетишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган.

 

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Поделиться