Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия компаниялари Тошкент билан перинатал соҳани ривожлантиришда ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда

2020-03-03 | Соғлиқни сақлаш

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Россиянинг “НЭО центр”, “ТРИММ” ДК, “ГМК Киль” МЧЖ ва “МаксПроект” АЖ компаниялари консорциуми вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ҳамда Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.

Ўзаро мулоқот давомида неонаталогия, туғуруққа кўмаклашиш ва реанимацияси соҳасида барқарор ривожланишни таъминловчи юқори технологик туғуруқхоналар ва перинатал марказларни қуриш ва жиҳозлаш масаласи муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов меҳмонларга пойтахт ҳокимлиги билан ҳамкорликка бўлган қизиқишлари учун миннатдорлик билдирди. Оналик ва болалик муҳофазасининг ижтимоий аҳамиятига урғу бериб, ушбу йўналиш ҳокимлик учун ҳам, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси учун ҳам жуда долзарб эканлигини таъкидлади.

«НЭО Центр» компаниясининг вакили Алексей Волостнов самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, компаниялар консорциуми комплекс хизматлар кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Хусусан, перинатал инфратузилманинг аудити натижаларига кўра, Тошкент учун махсус перинатал дастурни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу дастурни амалга ошириш таклифи билан чиқди. Бундан ташқари, Волостнов консорциумнинг шифокорлар ҳамда янги инфратузилманинг бошқарув бўғини учун ўқув дастурларини ташкил қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур дастур мавжуд туғуруқхона ва перинатал марказларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуришни, шунингдек, уларни илғор технология ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлашни тўлиқ қамраб олиши режалаштирилган.

Учрашув якунида Ш.Раҳмонов иккала томон вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилишни ҳамда пойтахтимиз перинатал инфратузилмаси концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться