Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Диквафосолни ўз ичига олган офталмологик эритма яратилди
2020-03-09 | Соғлиқни сақлаш
Офталмологик эритма кўз қуруқлигидан азият чекувчи беморларни даволаш учун мўлжалланган бўлиб, кўзларни ёшлантиришга ёрдам беради.
Кўз ёшлари кўз соғлиғини сақлаш ва атроф-муҳитни аниқ кўриш учун керак. "Қуруқ кўз синдроми" билан оғриган одамларда кўз ёшларининг етишмаслиги ёки кўз ёшлари хусусиятларида бузилиш кузатилади. "Қуруқ кўзлар" 40 ёшдан ошган одамлар ва офис ишчиларида кенг тарқалган муаммодир.
Эритманинг аҳамиятли жиҳати шундаки, кўз қуруқлигидан азият чекадиган беморни даволаш учун таркибида диквафосол ёки унинг 0,1-10% (мас./ҳажм) концентрацияли тузи ва 0,001-0,1% (мас./ҳажм) концентрацияли хелатилацияловчи агент бўлган сувли афталмологик эритма, бу ерда хелатилацияловчи агент ўзи билан этилендиаминтетрасирка кислотани ёки унинг тузини ифодалайди ва кўрсатиб ўтилган хелатилацияловчи агент 0,001-0,1% (мас./ҳажм) концентрацияда диквафосолни ёки унинг тузини ўз ичига олган сувли офталмологик эритма таъсири келтириб чиқарадиган кўз қичишини камайтиришга қодир.
Офисдаги "қуруқ кўз"нинг сабаблари
Офисдаги иш кунининг ўрталарига келиб, бироз толиқиш ҳис қиласиз ва Сизда тез-тез кўзни ишқалаш ҳолати кузатилади. Эҳтимол сизнинг идорангизда ҳаво жуда қуруқ бўлиши мумкин. "Қуруқ кўз синдроми" нинг бош сабаби, саккиз соат давомида компютерда ишлаш бўлиб, бу ҳақиқатан ҳам кўзга салбий таъсир қилади. Чунки компютер ёки уяли телефонга узоқ тикилиш оқибатида кўз ҳаракатланмайди яъни пирпирамайди. Бу эса уни намланмаслиги ва ёшларни қурушига сабаб бўлади. Айниқса кондиционернинг ифлос ҳавони пуркаши, кўзни юмиб-очмаслик, флуоресент ёруғлик - буларнинг барчаси кўзнинг чарчаши, қичишиш ва кўз қорачиғи тез қурушига олиб келади.
Офисдаги ҳаво кўчадаги ҳавога қараганда беш-олти марта ифлосдир. Шу сабабли хонани шамоллатиш ҳамда офисда ўсимликларни сақлаш мия ва таъна азоларини кислород билан озиқлантиради, зарарли чанглардан ҳимоялайди.
Ихтиро учун Santen Pharmaceutical Co.Ltd., JP компаниясига “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра IAP 06070 рақамли патент берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги