Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Future Medicine Conference” конференцияси ёшларни чорлайди

2020-03-06 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўгрисида”ги ПФ-5590 сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент Тиббиёт Академияси талаба ёшлари томонидан “Future Medicine Conference” конференцияси ташкил этилади.

Ушбу конференциянинг олдига қўйилган мақсадлар:

 тиббиёт ва тиббий таълимга бўлган эътиборни янада ошириш;

- юртимиз ёшларини бир мақсад асносида бирлаштириш; - креатив лойиҳаларини ривожлантириш; - лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш; - юртимиздаги тиббиёт соҳасига бефарқ бўлмаган барча ёшларни билимларини ошириш;

- тиббиёт соҳасига оид лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

- аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича турли хил тренинглар ва семенарлар ўтказиш.

Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. Демак, юртимиз келажаги ёшларнинг бугунги ҳаракатига боғлиқ.

Тиббиёт соҳасидаги билимларингизни Тошкент Тиббиёт Академияси талаба ёшлари билан бирга ривожлантиринг, имкониятни қўлдан бой берманг!

Юртимиз ёшларини бир масканда бирлаштирган, тиббиёт соҳасида илк бора ўтказиладиган кенг кўламли “Future Medicine Conference” да рўйҳатдан ўтиш 10 мартдан бошланади!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться