Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий палата ва БМТ ҳамкорликни йўлга қўймоқда

2020-03-09 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси раиси Равшан Изомов ЮНИСЕФ ва ЮНФПАнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари вакиллари билан музокара олиб борди.

Музокара аввалида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Болалар саломатлиги ва фаровонлиги секцияси раҳбари Суфан Гуо хоним ва ЮНФПАнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси вакили ўринбосари Камолхон Иномхўжаев ўтган 1,5 йил мобайнида Миллий палата Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишда ишончли ҳамкор эканини таъкидлади.
 
Томонлар истиқболдаги икки томонлама самарали ҳамкорлик масалаларини муҳокама этди. Жумладан, Суфан Гуо ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда вакциналарни сақлашга мўлжалланган совутгич омборлари қурилиши лойиҳаси ниҳоясига етказилаётгани, мазкур лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишида ходимларнинг маҳорати ва масъулияти, омборхоналар мониторингини ўтказиш, уларнинг ҳарорати, вакциналарни сақлаш режимининг талаб даражасида бўлиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Зеро, гап болаларни эмлаш ҳақида кетмоқда.
 
Равшан Изомов Миллий палата ва унинг жойлардаги 14 бўлинмаси ЮНИСЕФга лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.
 
Камолхон Иномхўжаев ЮНФПА Миллий палата билан халқаро меъёрларга жавоб берадиган тиббий услубий қўлланмалар ва клиник йўриқномаларни ишлаб чиқиш борасида ҳамкорлик қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.
 
Музокара давомида БМТ тузилмалари томонидан амалга оширилаётган, жумладан, минглаб аёллар саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган скрининг, бачадон бўйини ракини дастлабки босқичда аниқлашга қаратилган бир қатор лойиҳалар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
 
Миллий палата раҳбари бу каби лойиҳаларни татбиқ этишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Ўзаро ҳамкорликни давом эттириш, лойиҳаларни амалга татбиқ этишда ходимлар салоҳиятини инобатга олган ҳолда, халқаро экспертларни жалб этиш, ҳамкорликда танлаб олинган лойиҳаларни амалга ошириш учун аниқ стратегия ва қадамларни ишлаб чиқиш хусусида келишувга эришилди.

Манба: ЎзА

Поделиться