Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хавфсизлик соҳаси

Самимий мулоқотга бой ўтган давра суҳбати

19.07.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Нукус гарнизонидаги энг олис ҳарбий қисмлардан бирида хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, турмуш тарзини яхшилаш, хизмат сифатини янада ошириш мақсадида самимий мулоқотга бой давра суҳбати ташкил этилди.

“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишлари давом этмоқда

14.07.2022ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Навбатдаги семинар жорий йилнинг 13 июль куни Жиззах вилояти ҳокимлигида “Киберхавфсизлик маркази” ДУК ҳамда “Ўзкомназорат” Давлат инспекциясининг Жиззах вилояти ҳудудий инспекцияси ҳамкорлигида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармалари, бошқа ташкилот ва идораларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида ўтказилди.

Божхона тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар бошланғич ташкилотларининг тасдиқланган аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

07.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Бахриддиновна Махкамова раислигида 2022 йил 17 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча меҳнат жамоаларида Хотин-қизлар бошланғич ташкилотларини ташкил этиш юзасидан берган топшириғини ижро этиш мақсадида Давлат божхона хизмати органларида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида

03.07.2022Ҳужжатлар Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Президент: Оғизбирчилигимизни асраб-авайлаш, тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир

03.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 июль куни Нукус шаҳрига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

30.06.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: «Янги Ўзбекистон»

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда глобал иқлим ўзгаришининг республика иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини камайтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги танқидий таҳлил қилинди.

БОМКА дастури доирасида гендер масалалари бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

29.06.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Бугун, 29 июнь куни Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА 10) доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг аёл ходимлари учун ташкил этилган гендер масалалари бўйича 2 кунлик семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Сурхондарёдаги ўрганишларда асосий эътибор аҳоли муаммоларини манзилли бартараф этишга қаратилди

27.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Аввал хабар берганимиздек, Республика ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятидаги фаолияти Бандихон тумани «Бандихон» маҳалласида жойлашган 7-сонли ихтисослаштирилган мактабда беш ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш билан давом этди.

Генерал Майкл Эрик Курилла Ўзбекистонга ташриф буюрди

14.06.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигининг қўмондони генерал Майкл Эрик Курилла раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Электрон рақамли имзодан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда

02.06.2022ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Бугунги кунда мамлкатимизда аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини ошириш, фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, давлат органлари ахборот тизимида мавжуд маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмлоқда.

АКТ вазири Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтига бориб, юқори малакали ҳарбий АКТ мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

25.05.2022Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация  технологиялари ва ҳарбий алоқа институтига ташриф буюрди.

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Ёшлар фестивали” ўтказилди

22.05.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округнинг Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Ёшлар ойлиги” бошланиши муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Жиззах вилоятидаги маҳалла ёшлари иштирокида “Ёшлар фестивали” ташкил этилди.

Фарғона шаҳридаги олий ўқув юртларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

22.05.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Талаба-ёшларини кибертаҳдидлардан ҳимоялаш ва улар ўртасида ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича  “CyberDay” (кибергигиена куни) тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Хоразм вилоятида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинмоқда

29.04.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Президентимиз ташаббуси билан, меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтириш, маҳаллаларда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш вазифалар белгиланган эди.

Мард ва жaсур ўғлонлар Ватанга қасамёд қилди

25.04.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номли маданият ва истироҳат боғида Шарқий ҳарбий округи Фарғона ва Сўх гарнизонида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Муддатли ҳарбий хизматчилар учун кўргазмали машғулотлар ўтказилмоқда

22.04.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Жорий йил муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларни миллий армиямизда қўлланиладиган қурол-аслаҳалар, жанговар ва ҳарбий техникалар, ҳарбий хизматчиларга белгиланган таъминот меъёрлари билан яқиндан таништириш мақсадида “Нукус” умумқўшин полигонида кўргазмали ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан Андижон туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатларига ечим топилди

20.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан республика ҳудудларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказиш тўғрисида берилган топшириққа асосан жорий йилнинг 19 апрель куни Андижон тумани ҳокимлиги ҳовлисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулҳақов томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти Жарқўрғон ва Ангор туманларида давом этди

30.03.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Дастлаб, вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида ишчи гуруҳ ҳамда ҳуқуқ тартибот ва тегишли ташкилот идоралари вакиллари иштирокида видеоселектор шаклидаги умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар, қилинган ишлар муҳокама этилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан эса тегишли топшириқлар берилди.

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовнинг Фарғона вилоятига ташрифи

30.03.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ҳамда Транспортда ХТББ бошлиғи полковник Р.А.Ташпулатов Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди.