Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хавфсизлик соҳаси

Сарҳисоб: 2021-йил - Ички ишлар органларида туб ислоҳотлар йили

31.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш баробарида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар самараси ўлароқ, ички ишлар органларида ҳам тизимли ишлар қилинмоқда. Соҳада ўтказилаётган ислоҳотларнинг салмоғини ички ишлар органлари бошқарув тизими тўлиқ мақбуллаштирилгани, шахсий таркиб қуйи бўғинда, бевосита аҳоли ўртасида хизмат қилиши таъминланганида ҳам кўриш мумкин. Бунинг учун ҳар 35–40 минг аҳолига хизмат кўрсатадиган қўшимча 261 та янги ички ишлар бўлими ташкил этилди.

Очиқ мулоқот ўзаро ишонч асосида бўлиб ўтди

08.01.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳи томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда қонунийликка риоя қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президент Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари мажмуасини бориб кўрди

07.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 7 январь куни Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

06.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Келгуси йилги вазифалар кўрсатиб ўтилди

30.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 декабрь куни келгуси йилда иқтисодиёт тармоқлари ва коммунал соҳа барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди

29.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Қозоғистон божхона хизматлари раҳбарларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди

28.12.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Хабарингиз бор, 2021 йил декабри ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифлари давомида икки томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларига, хусусан божхона соҳасига ҳам тааллуқли қатор ҳужжатлар имзоланди.

Об-ҳаво совиши кутилмоқда, автомобилингиз шиналари қиш мавсумига яроқлими?

03.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, якшанба куни салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 

Халқаро пресс-клубнинг “Жамоат хавфсизлиги - давр талаби” номли сессияси

03.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси

❓Савол: Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш жараёнини коррупциядан холи қилиш учун нималар қилинмоқда?

Халқаро пресс-клубнинг “Жамоат хавфсизлиги - давр талаби” номли сессияси

03.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси

❓Савол: Йўлларда хавфсиз ҳаракатни ташкил қилиш, жиддий автоҳалокатларни олдини олиш бўйича нималар қилинмоқда?

Халқаро пресс-клубнинг “Жамоат хавфсизлиги - давр талаби” номли сессияси

03.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси

❓Савол: Фармонда илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда йўл ҳаракатини ташкил этишда ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмаларини фаолиятини, ўзаро ҳамкорлигини “Равон йўл” тамойили асосида ташкил этиш ва мувофиқлаштириш белгиланган. Бу механизм қандай ишлайди?

Халқаро пресс-клубнинг “Жамоат хавфсизлиги - давр талаби” номли сессияси

03.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси

❓Савол: Президентнинг жамоат хавфсизлиги бўйича қабул қилинган фармони ички ишлар органлари тизимида қандай янги тизим жорий этишни кўзда тутмоқда? Олдингидан фарқли равишда қандай иш олиб борилади?

Ҳайдовчилар диққатига!

03.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси

Ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Барча автомактаблар диққатига!

03.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорининг ижроси 

Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган ислоҳотлар

03.12.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ислоҳотларнинг 1-босқичи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 апрелдаги ПФ-5005-сон фармони асосида бошланиб, бу борада 13 та қонун, Президентнинг 9 та фармони, 40 та қарори ва 3 та фармойиши, 115 та Ҳукумат қарорлари, 167 та идоралараро ҳужжатлар қабул қилинди. 

UZINFOCOMнинг янги технологияси .UZ домен зонасининг хавфсизлигини кучайтирди

30.11.2021ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор DNSSEC (Domain name system security extension) домен номларини ҳимоя қилиш технологиясини йўлга қўйилганини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Қозоғистон ҳарбий делегациясини қабул қилди

22.11.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Бугун, 22-ноябр куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Қозоғистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Мурат Бектанов бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланмоқда

25.10.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Айни вақтда амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси бугун Корея Миллий полиция агентлиги бош комиссари Ким Чанг Ёнг ва Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги бош инспектори, генерал-майор Ахмад Насир Ал-Раиси ҳамда Корея Миллий полиция агентлиги масъул ходимлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

25.10.2021Ҳужжатлар Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Тошкент шаҳрида “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади

20.09.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда “Валдай” халқаро мунозара клуби ҳамкорлигида жорий йилнинг 20 сентябрида Тошкент шаҳрида “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.