Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Божхона тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар бошланғич ташкилотларининг тасдиқланган аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

2022-07-07 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Бахриддиновна Махкамова раислигида 2022 йил 17 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча меҳнат жамоаларида Хотин-қизлар бошланғич ташкилотларини ташкил этиш юзасидан берган топшириғини ижро этиш мақсадида Давлат божхона хизмати органларида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 29 июнь куни ДБҚ Раиси ўринбосари, божхона хизмати полковниги Отабек Чориев бошчилигида божхона тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар бошланғич ташкилотларининг тасдиқланган аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, божхона органларида Хотин-қизлар бошланғич ташкилотининг ўрни, асосий вазифаси, меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва иш режаларида белгиланадиган устувор вазифалар ҳақида тушунчалар берилди. Бундан ташқари, жорий йилнинг  29 ва 30 июнь кунлари Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА) доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларида хизмат олиб бораётган аёл-ходималар учун гендер масалалари бўйича икки кунлик семинар-тренинг ўтказилган эди. Ушбу семинар якуни бўйича божхона органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар бошлинғич ташкилотлари раислари гендер масалалари бўйича халқаро сертификатга эга бўлишди.

Мавзу доирасида эга бўлган билим ва кўникмалар билан ўртоқлашиш, шу билан бирга жорий йилнинг 22-23 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида савдода аёларнинг етакчилиги ва ҳамкорлиги бўйича бўлиб ўтган Марказий Осиё конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларида хизмат олиб бораётган аёл-ходималар учун гендер масалалари бўйича ўтказилган тернингларнинг тарқатма материаллари асосида 2022 йилнинг 5 июль куни  Давлат божхона қўмитасида видеоконференцалоқа тарзида тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти Раиси Умида Пирмухамедова ва Даромадлар ва божхона статистикаси Бош бошкармаси Божхона киймати услубиёти булими бош инспектори Оксана Пулатовалар  тадбир қатнашчиларига гендер тамойилларига амал қилиш концепцияси ҳамда миллий даражада ва кундалик касбий фаолият давомида гендер масаласини интеграция қилишнинг зарур воситаларига эга бўлишлари учун гендер бўйича халқаро даражадаги тажрибалар билан таништиришди.

Тренинг давомида гендер масаласини инобатга олган ҳолда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини оширишга қаратилган воситалар атрофлича муҳокама қилинди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться