Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтига бориб, юқори малакали ҳарбий АКТ мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2022-05-25 | Таълим

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация  технологиялари ва ҳарбий алоқа институтига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президентининг “Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институти ташкил этилган эди.
 
Ҳарбий институтда ўқиш даври икки йиллик бўлиб, 8 та йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрлар тайёрланмоқда.
 
Ҳарбий институтда Алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Радиоелектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги, Давлат хафсизлик хизмати чегара қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги бўйича мутахассислар ўқитилмоқда.
 
Шунингдек, жорий йилдан бошлаб киберхавфсизлик факултети ташкил қилиниб, тармоқ хавфсизлиги бўйича мутахассислар ҳам тайёрланади.
 
АКТ вазири Ш. Шерматов ташриф давомида институтдаги шароитлар, ўқув-тарбия жараёни, замонавий таълим воситалари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари қай даражада жорий этилгани билан танишди ҳамда юқори АКТ малакали ҳарбий АКТ мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилди.
 
Шу билан бирга, институт талабалари билан очиқ мулоқот ўтказиб, АКТ соҳасида олиб борилаётган янги изланишлар, яратилаётган дастурий маҳсулотлар билан танишди ва тайёрланаётган дастурий маҳсулотлар бўйича ўз мулоҳаза ва таклифларини айтди.
 
Шунингдек, алоқа бўйича ҳарбий мутахассисларни тайёрлашнинг кенг кўламли тизимини йўлга қўйиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича ўз фикрларини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться