Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан Андижон туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатларига ечим топилди
2022-04-20 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан республика ҳудудларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказиш тўғрисида берилган топшириққа асосан жорий йилнинг 19 апрель куни Андижон тумани ҳокимлиги ҳовлисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулҳақов томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида виртуал ва халқ қабулхоналарига мурожаат қилган ҳамда сайёр қабуллар ҳақида оммавий ахборот воситаларидан ва ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган жами 19 нафар фуқаролар билан бевосита очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Сайёр қабулда фуқаролардан суриштирув ва тергов, ID карта олиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда бошқа турли масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммоларнинг 10 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 9 та мурожаатларнинг кўриб чиқилиши назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги