Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона шаҳридаги олий ўқув юртларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

2022-05-22 | Хавфсизлик соҳаси

Талаба-ёшларини кибертаҳдидлардан ҳимоялаш ва улар ўртасида ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича  “CyberDay” (кибергигиена куни) тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари (Фарғона политехника институти, Фарғона давлат университети, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали) талаба-ёшларини кибертаҳдидлардан ҳимоялаш ва улар ўртасида ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича  “CyberDay” (кибергигиена куни) тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаларининг 500га яқин талаба-ёшлари, профессор ўқитувчилари қатнашишди. Унда Ички ишлар вазирлиги масъул ходими С.Б.Садиков иштирокчиларга Интернетдаги таҳдидларни барвақт олдини олиш бўйича талаба-ёшларга мўлжалланган тарғибот ишларининг мазмуни ва моҳиятини етказди.

Шундан сўнг, ИИВ Киберхавфсизлик маркази мутахассислари иштирокчиларга бугунги кунда мамлакатимизда кибержиноятларни кенг тарқалган турлари (вирусли ҳужумлар, шахсий маълумотларни ошкор этиш, кибертовламачилик, киберфирибгарлик, киберўғрилик ва бошқа.), уларнинг юз беришига сабаб бўлаётган омиллар, мазкур турдаги қонунбузарликлардан жабр кўрмаслик учун амал қилиниши лозим бўлган  киберхавфсизлик талаблари батафсил тушунтириб берилди.

Тадбир якунида, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали директори А.М.Расулов ва Фарғона давлат университети проректори А.А.Ўриновлар мазкур йиғилишни жуда ўринли, мақсадли ташкиллаштирилганлигини эътироф этиб, келгусида ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан берилган тавсия ва таклифларни ўзлари раҳбарлик қилаётган олий ўқув юртларининг барча талабаларига етказишларини маълум қилдилар.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться