Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика ишчи гуруҳи фаолияти Жарқўрғон ва Ангор туманларида давом этди

2022-03-30 | Хавфсизлик соҳаси

Дастлаб, вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида ишчи гуруҳ ҳамда ҳуқуқ тартибот ва тегишли ташкилот идоралари вакиллари иштирокида видеоселектор шаклидаги умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар, қилинган ишлар муҳокама этилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан эса тегишли топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ вакиллари Жарқўрғон туманидаги «Янгиобод» маҳалласида шу йил ишга туширилган «Истиқбол мед центр» хусусий клиникаси фаолиятини кўздан кечиришиб, у ерда яратилган шароитлар билан танишдилар. Клиника 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, кардиология, терапия, неврология ҳамда қон касалликларини даволашда аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатаётганига гувоҳ бўлинди.

Вакиллар тумандаги «Лойқанд» маҳалласидаги «Намуна» маҳалласига бириктирилган етакчи тадбиркор “GRAND CHICKEN HOUSE” МЧЖ да ҳам бўлишди. 700 миллион сўм кредит маблағи эвазига ишга туширилган МЧЖнинг ҳозирда 9 та инкубатори бўлиб, асосан паррандачилик билан шуғулланади. Инкубаторда янги очиб чиққан жўжалар «Намуна» маҳалласидаги 25 та хонадонга паррандачилик билан шуғулланиши учун берилади. Ҳозирги кунда 4 та хонадонда ишлар ташкил қилиниб, 21 та хонадонни апрель ойига қадар тўлиқ қамраб олиш режалаштирилган.

ИИВ вазири Ангор туманидаги «Илғор» маҳалласидаги аҳоли томорқаларида етиштирилаётган маҳсулотларни ҳам кўздан кечирди. Хусусан, шу маҳаллада яшовчи Азамат Бегимқулов 30 сотих томорқасининг ўзида карамнинг 5 хил турини, лавлаги, дайкон каби сабзавотларни етиштириб, Қозоғистон, Россия давлатларига экспорт қилади. Ҳар мавсумда 80 миллион сўмгача даромад олади. Нурмуҳаммад Жумаев эса маҳалладошлари етиштирган маҳсулотларни логистика маркази орқали экспорт қилишга кўмаклашади.

Шунингдек, ҳудуддаги «Улдон Искандарова» фермер хўжалигида 10 гектар майдонда картошка ҳамда саримсоқпиёз етиштирилмоқда. Фермер хўжалиги раиси Баҳриддин Искандаров 25 нафар туман ёшларини ишли қилишга улгурган. Унинг айтишича, етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми Қозоғистон ҳамда Россия давлатларига экспорт қилинади. Ишчи гуруҳ вакиллари ушбу фермер хўжалигига ташрифи чоғида унда меҳнат қилаётган ёшлар билан ҳам суҳбатлашишди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳрида қад ростлаган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 75 ўринга мўлжалланган марказда хизматчилар учун ҳам, сақланувчилар учун ҳам барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Иштирокчилар марказнинг очилиш маросимида қатнашиб, ундаги мавжуд шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться