Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

2022-06-30 | Хавфсизлик соҳаси

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда глобал иқлим ўзгаришининг республика иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини камайтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги танқидий таҳлил қилинди.

2022 йил 30 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг сейсик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланган бўлиб, унда янги Ўзбекистонни барпо этишда сейсмик хавфсизлик масаласининг устувор вазифалари белгилаб берилди.

Сўнгги йилларда иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида сейсмопрогностик кузатувлар тармоғи 30 фоиз кенгайтирилди, магнитометрик кузатувлар сони 5 тадан 15 тага, гидрогеосейсмологик кузатувлар 32 тадан 36 тага, онлайн режимда ўтказиладиган сейсмометрик кузатувлар 15 тадан 36 тага етказилди.

Соҳадаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилган ҳолда, Қурилиш, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Фанлар академиясига икки ой муддатда тегишли ҳудудда сейсмик хавфсизлик соҳасида синовлар ўтказиш учун мўлжалланган полигон ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилди.

Соҳа, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари эътиборини қаратиш зарур бўлган тизимли вазифалар белгилаб берилди:

биринчидан, Фанлар академияси томонидан Андижон, Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қарши, Термиз, Нукус, Урганч шаҳарлари марказларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқишга алоҳида аҳамият қаратилди;

иккинчидан, 2022 йил 1 сентябрдан республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида янги қурилиши режалаштирилаётган, хавфлилик даражаси юқори бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартибини жорий этиш зарурлиги таъкидланди;

учинчидан, ҳар йили 1 апрелга қадар республика ҳудудидаги сейсмик заиф ижтимоий соҳа объектлари рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни инструментал техник текширувдан ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш кўрсатиб ўтилди; 

тўртинчидан, 2023 йилдан республиканинг сейсмик фаол зоналарида баландлиги 9 қават ёки ундан юқори бўлган бино ва иншоотларни вибродинамик ускуна ёрдамида синов ва текширувдан ўтказиш амалиёти бошланишига мутасадди вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимликлари эътибори қаратилди;

бешинчидан, 2023 йил 1 майдан сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида замонамизнинг асосий муаммоларидан бирига айланиб бораётган иқлим ўзгаришининг республика иқтисодиёт тармоқларига таъсири масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Саноат корхоналари, энергетика, транспорт соҳалари ривожи ҳамда урбанизация жараёни натижасида атмосферага ажратилаётган иссиқхона газлари иқлим ўзгаришига таъсир этувчи асосий омиллар ҳисобланади.

Гидрометеорология хизмати маркази ва Тошкент шаҳри ҳокимлигига 2022 йил якунига қадар Тошкент шаҳри иқлими ва атмосфера ҳавоси ифлосланишининг автоматлаштирилган мониторинг тизимини яратиш ва келгуси йилдан мазкур тизимни республиканинг бошқа йирик шаҳарларида жорий этиш топширилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида янги иш жойларини яратиш ва бунинг учун Бандлик жамғармаси орқали ажратилаётган давлат маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича янгича ёндашув жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари йил якунига қадар ўз маъмурий биноларини электр энергияси билан таъминлашда тўлиқ қуёш энергиясидан фойдаланиш чораларини кўриши зарурлиги таъкидланди.

Муҳокама натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси баёни расмийлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилинди

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться