Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовнинг Фарғона вилоятига ташрифи

2022-03-30 | Хавфсизлик соҳаси

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов ҳамда Транспортда ХТББ бошлиғи полковник Р.А.Ташпулатов Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони биринчи отряди учун янги қуриб битказилган бинонинг очилиш маросими ўтказилди, шундан сўнг вазир ўринбосари Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби билан хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш, юклатилган вазифаларни аъло даражада бажариш ҳамда салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича профилактик суҳбат ўтказди ҳамда шахсий таркибни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган сай-ҳаракатлар ва бунёдкорлик ишлари билан танишиб, керакли кўрсатмалар берди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться