Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мард ва жaсур ўғлонлар Ватанга қасамёд қилди
2022-04-25 | Хавфсизлик соҳаси
Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номли маданият ва истироҳат боғида Шарқий ҳарбий округи Фарғона ва Сўх гарнизонида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда масъул офицерлар, Қуролли Кучлар фахрийлари, аскарларнинг ота-оналари, ёшлар иштирок этди. Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Л.Бузруков, Ўзбекистон халқ шоири Э.Сиддиқова ва бошқалар ҳарбий қасамёд қабул қилган ўғлонлар зиммасидаги масъулият нақадар улуғвор эканини эътироф этиб, уларга Ватан ҳимоясидек шарафли ишда муваффақият тилади.
Ҳарбий қасамёд қабул қилиб, Ватан ҳимоячиси деган улуғ номга сазовор бўлган аксарлар ўзларига билдирилаётган юксак ишонч ва эътибордан мамнун эканликларини билдирди. Тадбир давомида республикамизнинг барча вилоятларидан келган муддатли ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғалари топширилди.
Манба: ЎзА