Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хавфсизлик соҳаси

Ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда

10.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ўзаро ҳамкорликда навбатдаги ўқув йиғини ташкил этилди.

Муҳандислар беллашуви қизғин паллага кирди

05.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида “Энг илғор мутахассис” кўрик танловининг “Хавфсиз маршрут” ҳамда “Муҳандислик формуласи” йўналишида Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий муҳандислар ўзаро беллашишмоқда.

“Жануб-2021” Ўзбекистон-Россия қўшма ўқувлари давом этмоқда

05.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон-Россия Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари машғулот доирасида «Термиз» дала-ўқув майдонида яратилган шарт-шароитлар, юрт ҳимоячиларининг касбий маҳоратларини оширишга қаратилган амалий ўқув жойлари билан яқиндан танишдилар.

Фарғонада 548 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

02.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ноқонуний товар-моддий бойликларни олиб кириш йўналишида 548 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 23,3 миллиард сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинган.

Термизда “Жануб – 2021” Ўзбекистон – Россия қўшма ўқувларига старт берилди

02.08.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси мудофаа вазирликлари томонидан икки давлат ўртасидаги ҳарбий мақсадга мўлжалланган ҳамкорлик режасига мувофиқ жорий йилнинг 30 июлидан 8 августига қадар “Термиз” округ дала ўқув майдонида биргаликдаги Ўзбекистон ва Россия ўқуви ўтказилмоқда.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган онлайн тадбир

30.07.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий гарнизонилари ўртасида онлайн тарзда профилактик тадбир ўтказилди.

Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши ўтказилди

29.07.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўмондон энг илғор мутахассисларни тақдирлади

23.07.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 15-21 август кунлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Мен ғолиб» шиори остида «Энг илғор мутахассис» кўрик-танлови ўтказилади. Унда иштирок этиш учун Марказий ҳарбий округ қўшинларида 24 та йўналиш бўйича энг илғорлар саралаб олинди.

Танқидий таҳлил, иш самарасини оширишга хизмат қилади

23.07.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг олти ойи давомида, Сурхондарё вилояти ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчилликлар, эришилган ютуқлар муҳокамасига бағишланган видео-селектор тарзидаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Бухородаги бозорларда карантин талаблари кучайтирилмоқда

19.07.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Республика махсус комиссияси қарорига асосан жорий йилнинг 28 июнь кунидан бошлаб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан бир қатор талаблар кучайтирилди. Жорий йилнинг 20 июлдан бошлаб умумий овқатланиш объектларига ҳам фақатгина очиқ ҳавода хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан учрашув тўғрисида

17.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан учрашди.

Тошкентда Тожикистон ва АҚШ вакиллари Афғонистонда хавфсизлик соҳасидаги вазиятни муҳокама қилдилар

16.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Тошкентда ўтаётган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги конференцияси доирасида Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджиддин  Муҳриддиннинг АҚШ Президенти масалаҳачиси Элизабет Шервуд-Рэндалл ва АҚШнинг Афғонистонда ярашув бўйича махсус вакили Залмай  Халилзод билан учрашуви бўлиб ўтди.

Шайхонтоҳур тумани мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

15.07.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Тантанали очилиш маросимида мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов иштирок этиб, мустақилликнинг 30 йиллик тантаналарига туҳфа бўладиган эзгу ишга ҳисса қўшганларни муносиб тақдирлади.

Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш- давр талаби

29.06.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида “Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Тошкентда Ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича МДҲ халқаро эксперт форуми бошланди

29.06.2021МДҲМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Тошкентда Ахборот хавфсизлиги бўйича МДҲ халқаро эксперт форуми ўз ишини бошлади.

Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги делегацияси Самарқандга ташриф буюрди

19.06.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги бош комиссари жаноб Ким Чанг Йонг бошчилигидаги делегация ва Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фаолияти билан танишиш мақсадида вилоятда бўлди.

Тошкентда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро МДҲ эксперт форуми бўлиб ўтади

19.06.2021МДҲМанба: ЎзА

Жорий йил 29 июнь куни Тошкентда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро МДҲ эксперт форуми бўлиб ўтади.

Мустаҳкам оила – жамият таянчи

18.06.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ташаббуси билан Яшнобод туманидаги «Олмос» маҳалласида истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун «Мустаҳкам оила – жамият таянчи» мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тошкентда Ҳукумат акселератори офиси очилди

16.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастури доирасида Бирлашган Араб Амирликларидаги ҳамкорлар билан биргаликда жорий этилаётган ташаббуслардан бири бўлган Ҳукумат акселератори офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Сирдарёда “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” кўрик-танлови ўтказилди

15.06.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш ҳисобидан халқимизнинг фаровонлигини ошириш ва кундалик ҳаётидаги муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида юртимизда қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.