Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия

Молия вазирлиги ва “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги ўртасида видеоконференция ўтказилди

15.03.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 14 март куни Молия вазирлиги вакиллари ва “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги экспертлари билан агентликнинг рейтинг қўмитасига тайергарлик мақсадида видеоконференция ўтказилди.

“Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш” стратегиясини ишлаб чиқиш доирасида Жаҳон банки экспертлари билан учрашув

10.03.2022Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

“Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш” стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича яқиндан ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Жахон банкининг бир қатор экспертлари, жумладан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича консультанти жаноб Окоре Окорафор билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида вазирликнинг Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори Отабек Фазилкаримов ўртасида учрашув ўтказилди.

Ўзбекистонда ислом молияси ва банкчилигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

19.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14-17 февраль кунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ислом тараққиёт банки кўмагида таклиф этилган ва Ўзбекистонда бўлиб турган “Islamic finance advisory and assurance services” (Буюк Британия) консалтинг компанияси делегацияси билан биргаликда Ўзбекистонда ислом молияси ва банкчилигини жорий этиш мақсадида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-56 сон “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан изоҳ

02.02.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган инсон қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни изчил давом эттириш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қолаверса, кириб келаётган Янги йил байрамини муносиб нишонлаш учун шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-56 сон “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Тадбиркорлик субъектлари ишчи йиғилиш

24.01.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари иштирокида бухгалтерлар ва аудиторларнинг жамоат бирлашмалари (O‘zBAMA, O‘zAP), тадбиркорлик субъектларининг бош бухгалтерлари ва амалиётчи аудиторлар билан навбатдаги ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

“2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ижрочиларга етказилмоқда

24.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2022 йил 21 январ куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат буджети департаменти ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази ҳамкорликда “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ–742 сон, 2021 йил 30 декабр) мазмуни ва аҳамиятига бағишланган семинар ўтказилди. Семинарда республикамиз вазирлик ва идораларининг мутахассислари онлайн тарзда иштирок этишди.

Ташаббусли буджет жараёнларида таъмирланган ички йўллар тўғрисида маълумот

18.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Хабарингиз бор, 2021 йилда ўтказилган ташаббусли буджет жараёни давомида фуқаролар томонидан жами 41 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди ва ушбу таклифларга 1,1 млндан ортиқ фуқаролар ўз овозларини бердилар. Натижада мамлакат бўйлаб қарийб 1600 та таклифлар ғолиб деб топилди ҳамда ушбу таклифларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари хисобидан жами 407,1 млрд сўм йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига шарҳ тайёрлаш бўйича ахборот хабари

13.01.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ кодексининг махсус қисмига шарҳ тайёрламоқда.

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ва “Ипотека-банк” аксиядорлик тижорат ипотека банки ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди

12.01.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази томонидан “УзАСБО” дастурий мажмуасини ривожлантириш ва буджет ташкилотларига замонавий технологик хизматларни кўрсатиш учун шароитлар яратиш мақсадида, Ахборот технологиялари маркази ва тўлов хизматларини тақдим этувчи “Ipoteka Mobile” аксиядорлик тижорат ипотека банки ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.

“Молия вазирлигида Инсон ресурсларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

28.12.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг капитал бозорини янада ривожлантиришга ҳамда “Капитал бозори тўрисидаги”ги Қонун лойиҳасига доир таклиф ва эътирозларни билдириш учун сўровномада иштирок этинг

28.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини янада ривожлантириш, қимматли қоғозлар чиқарилишини кўпайтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг фонд бозоридаги иштирокини кенгайтириш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Корея Эксимбанки Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

15.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Корея Эксимбанки Президенти Банг Мун Кью билан музокаралар ўтказди.

Тадбиркор аёлларнинг Марказий Осиё иқтисодий ўсиши ва фаровонлигидаги ҳиссасини ошириш

07.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон раислигида Марказий Осиё тадбиркор аёллар мунозара клубининг биринчи тантанали йиғилиши бўлиб ўтди.

“Фуқаролар учун бюджет”даги йирик солиқ тўловчилардан тушумларга қўшимча шарҳлар

02.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

“Фуқаролар учун бюджет”да кўрсатиб ўтилган йирик солиқ тўловчилар, фақат республика ичида тўлайдиган солиқлари бўйича рўйхат қилинган бўлиб, бу тўловлар таркибида республика ҳудудига олиб кириладиган товарлар учун тўланадиган божхона тўловлари киритилмаган.

Молия вазирлиги томонидан давлат харидларининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш воситалари мавзусида семинар ўтказилди

02.12.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат харидларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш, соҳада очиқлик ва шаффофликни янада ошириш, тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш орқали рақобат муҳитини янада яхшилаш шулар жумласидандир.

Россия экспертлар маркази гуруҳи ходимлари билан учрашув

26.11.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 24-ноябр куни Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинходжаевнинг Россия экспертлар маркази гуруҳи ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бизнес-таҳлилни ривожлантиришнинг замонавий тенденсиялари ва истиқболлари мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция

25.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Рақамли иқтисодиёт шароитида бизнес модделарини ўзгариш тенденсиялари, унда бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган республика миқёсидаги илмий-амалий конференсия 2021 йил 20 ноябрда Тошкент молия институтида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонуни ҳудудларда муҳокама қилинмоқда

12.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Аввал ҳабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлиги 2021 йил 1 ноябрь куни ““2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси” муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз томонларидан берилган топшириқларига ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил Давлат буджети тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Ҳудудларда, маҳаллий кенгашлар ҳалқ депутатлари, тадбиркорлар ва фуқаролар иштирокида муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “2022-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонуни ҳудудларда муҳокама қилинмоқда

11.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлиги 2021 йил 1 ноябрь куни ““2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси” муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз томонларидан берилган топшириқларига ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил Давлат буджети тўғрисидаги Қонун лойиҳаси Ҳудудларда, маҳаллий кенгашлар ҳалқ депутатлари, тадбиркорлар ва фуқаролар иштирокида муҳокама қилинмоқда.

Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассотсиатсияси вакиллари билан учрашув

10.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2021 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассотсиатсияси (АССА, Association of Chartered Certified Accountants) билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.