Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор бўйича маълумот

20.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Республикамиздаги хотин-қизларнинг таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 18 июлда “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-323 сонли қарори имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахбороти

14.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 200 000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида 

“Коррупцияга қарши муросасиз кураш” мавзусида давра суҳбати

13.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков раислигида “Коррупцияга қарши - муросасиз кураш” мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Societe Generale делегацияси билан учрашув

08.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинходжаев бошчилигида “Societe Generale”нинг Марказий Осиё ва Кавказ минтақавий директори Тейбой Гулиев делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Давлат харидлари бўйича шартномаларни электронлаштириш

28.06.2022ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2022 йил 27 июнь куни Молия вазирлигида давлат харидлари бўйича тўгридан-тўгри шартномалар тузиш ҳамда уларни ғазначиликда рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада соддалаштириш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ахборот тизимлари интеграция қилинди.

23.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари марказининг “UzASBO” дастурий мажмуаси, HR.MF.UZ ахборот тизими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “D-ARXIV.EDU.UZ” платформаси ўртасида 2022 йил 1 майдан бошлаб икки томонлама маълумот алмашинуви ё‘лга қўйилди.

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ўртасида ахборот тизимлари интеграция қилинди

08.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Молия вазирлиги Ахборот технологиялари марказининг “УзАСБО” дастурий мажмуаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг “pedkadr.tdi.uz” платформаси ўртасида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб икки томонлама маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.
 

“S&P” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини “ББ-” (барқарор кутилма) даражасида тасдиқлади

07.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

“S&P” халқаро рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтинги баҳоси “BB-” (барқарор кутилма) даражасида тасдиқланди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш

06.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан

Тошкентда хизмат кўрсатиш — янги босқичга кўтарилиш

27.05.2022ТехнологияларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

26 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мўғулистон банкирлари ассотсиатсияиси (МБА) вакиллари билан учрашув

26.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазирлиги биносида, вазирлик, суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Бюджет ва солиқ тадқиқот институти мутасаддилари ва Мўғулистоннинг банк-молия фаолияти билан шуғулланадиган барча Мўғулистон банклари ва бошқа тегишли молия институтларини бирлаштирган Мўғулистон банкирлари ассотсиатсияиси вакиллари билан учрашдилар.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда котибият ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

25.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг топшириғига кўра халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда котибият ходимлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–246 сон қарори имзоланди

23.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши давлат хизматчиларини халқаро рейтинг ва индекслар бўйича билим ва малакаларини шакллантириш, олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотларининг илмий салоҳиятини давлат дастурларига таклифлар ишлаб чиқишга жалб этиш ҳамда бу борадаги илмий фаолият учун илмий грантлар ажратиш механизмлари такомиллаштирилишига хизмат қилади.

Халқаро молия институтлари иштирокида инновацияларни жорий қилиш ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди

11.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида Фарғона шаҳридаги студиядан видеоконференцалоқа орқали инновацияларни жорий қилиш ҳамда халқаро молия институтлари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фарғона вилоятидаги 102 та МФЙ маъмурий биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қайта қуриш бўйича тендер эълон қилинади

19.04.2022ИқтисодиётМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА! 

Фаол фуқаролар ташаббуси қўллаб-қувватланади

08.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ҳамда илгари сурилган лойиҳаларда акс эттирилган долзарб муаммоларни бартараф этиш ва фукароларниинг ушбу жараёнларда янада фаоллигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-197 сонли “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Банк тизимида аёлларни қўллаб-қувватлашга доир тадбирлар жадаллаштирилади

07.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Марказий банкда шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари, Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бош бошқармалари раҳбарлари, тасарруфдаги корхоналар масъуллари, тижорат банкларининг гендер масалалари бўйича Кенгашлари раислари иштирок этишди.

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

25.03.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Татяна Проскурякова бошчилигидаги Жаҳон банки вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.