Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик субъектлари ишчи йиғилиш

2022-01-24 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари иштирокида бухгалтерлар ва аудиторларнинг жамоат бирлашмалари (O‘zBAMA, O‘zAP), тадбиркорлик субъектларининг бош бухгалтерлари ва амалиётчи аудиторлар билан навбатдаги ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тадбиркорлар, бухгалтер ва аудиторларнинг солиқ қонунчилигини қўллаш борасидаги масалалари ва таклифлари муҳокама қилинди.
 
Иштирокчилар томонидан мол-мулк солиғини минимал қийматдан келиб чиқиб ҳисоблаш, кўчмас мулкни баҳолаш, шунингдек, солиқ органларининг жорий этилган автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Йиғилишда Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда мол-мулк солиғи бўйича солиққа солинадиган базани белгилаш тартиби ва мутахассислар томонидан кўтарилган бошқа масалалар юзасидан қўшма маълумот тайёрлангани маълум қилинди.
 
Шунингдек, Молия вазирлиги солиқ тўловчилар ва экспертлар томонидан мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига доир энг кўп бериладиган саволлар бўйича тушунтиришлар берилиши маълум қилинди. 
 
Учрашув якунлари бўйича иштирокчилар ишчи учрашувларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар ва келгусидаги ҳамкорлик режаларини белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться