Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассотсиатсияси вакиллари билан учрашув

2021-11-10 | Иқтисодиёт

2021 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассотсиатсияси (АССА, Association of Chartered Certified Accountants) билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий мақсади Ўзбекистонда бухгалтерия-аудиторлик касбини ривожлантиришда ҳамкорликни давом эттиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш эди. Ҳозирги кунда республикада Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ва аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) соҳасида амалий кўникмаларга эга бўлган етарли миқдордаги профессионал бухгалтерлар ва аудиторлар етишмайди.
 
Шунинг учун, Молия вазирлиги халқаро экспертлар ва бухгалтерлар жамоат бирлашмалари иштирокида бухгалтерияларни халқаро сертификатлаш доирасида бу соҳада мутахассислар максимал сонини тайёрлаш учун мақсадли чора-тадбирлар қабул қилинмоқда. Тақдимот материаллари якунлари бўйича халқаро таълим стандартлари асосида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича кадрлар тайёрлашнинг асосий масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться